Электрон тўловлар учун “TGS” дастурий мажмуаси ишлаб чиқилди

Электрон тўловлар учун “TGS” дастурий мажмуаси ишлаб чиқилди

“ТошкентГазСавдо” масъулияти чекланган жамияти ходими Фарҳод Жўраев электрон тўловларни ўтказиш учун “TGS” дастурий мажмуасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ушбу мажмуа табиий газ таъминотчиларига тўловларни USSD хабарлар воситасида амалга ошириш учун мўлжалланган. Дастурда табиий газ учун тўлов уяли телефондан юборилган GPRS хабар ёки Андроид учун ишлаб чиқилган илова ёрдамида амалга оширилади.

Муаллифга ушбу дастурий мажмуа учун № ДГУ 03346 рақамли гувоҳнома берилди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!