Энди Galaxy Z Fold/Flip эмас, балки Galaxy Fold/Flip бўлади

Энди Galaxy Z Fold/Flip эмас, балки Galaxy Fold/Flip бўлади

Samsung компанияси ўзи букламафонлари номида "Z" ҳарфини олиб ташлаётгани маълум қилинди. Инсайдернинг хабар қилишича, тез кунларда тақдим қилиниши кутилаётган янги авлод Galaxy букланадиган смартфонлари шунчаки Galaxy Fold/Flip 4 деб номланади.

"Samsung Electronics ўзининг букланадиган телефон серияларида "Z" ҳарфини олиб ташлашга ҳаракат қилмоқда. Flip/Fold 4 дан бошлаб, ҳарф энди қурилма қутиларига чоп этилмайди. Бунга рус ҳарбийлари ушбу ҳарфдан фойдаланаётганлиги сабаб бўлмоқда" дейди инсайдер.

Кўпчиликнинг фикрича, агар миш-мишлар тўғри бўлса, унда бу яхши ўзгариш, чунки "Z" ҳарфи букламафонлар номини ортиқча узун қилиб юборади, шу билан бирга, "Z" ҳарфисиз букламафонлар номини талаффуз қилиш осонроқ бўлади.

Ушбу ўзгариш барча давлатлар учун бўладими ёки фақат саноқли Европа давлатлари учунми, бу ҳозирча нўмалум. Бундан аввал, жорий йилнинг март ойида, Samsung Литва, Латвия ва Эстония давлатлари учун ўзининг учинчи авлод Galaxy букламафонларидан "Z" ҳарфини олиб ташлаган эди.

ЎҚИНГ: Танишинг, бу ўзга сайёралик G-nusmas!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!