Энди YouTube'нинг қўшимча функцияси еттита Осиё давлатида ҳам мавжуд!

Энди YouTube'нинг қўшимча функцияси еттита Осиё давлатида ҳам мавжуд!

YouTube ўз премиум хизматларини босқичма-босқич бутун дунё бўйлаб тақдим қилишда давом этмоқда. 

YouTube Premium ва YouTube Music 2018 йил июнь ойида АҚШ ва яна 16 та давлатдаги фойдаланувчиларга тақдим қилинган эди. Жорий йил бошида эса юқоридаги давлатлар қаторига Ҳиндистон ҳам қўшилди. Эндиликда эса бу икки хизмат яна еттита Осиё давлатида мавжуд бўлади. Бу ҳақида Android Authority хабар бермоқда.

YouTube'нинг янгиланган қўллаб-қувватлаш саҳифасида еттита давлат пайдо бўлди. Улар қуйидагилардан иборат:

•Гонгконг

•Индонезия

•Малайзия

•Филиппин

•Сингапур

•Тайван

•Таиланд

Бу давлатларда яшовчи фойдаланувчилар энди ушбу хизматлардан фойдаланишлари мумкин. YouTube Premium хизмати обуначилари платформадан рекламаларсиз фойдаланишлари ҳамда офлайн томоша қилиш учун видеоларни юклаб олишлари мумкин бўлади. YouTube Music Premium эса рекламаларсиз мусиқа-стриминг хизмати ҳисобланади. 

ЎҚИНГ: YouTube’даги энг кўп «дислайк» олган видеолар ТОП-ўнталиги

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!