«Энг кутилаётган смартфон» Nokia 9 эмас экан, компания унда олинган қойилмақом суратларни тарқатди!

  •   DiMaX
  •  1354
  •  20.08.2018 10:06

«Энг кутилаётган смартфон» Nokia 9 эмас экан, компания унда олинган қойилмақом суратларни тарқатди!

Куни кеча HMD Global компанияси «энг кутилаётган смартфон»ни 21 августда намойиш этмоқчи эканини айтганди. Шунда аксарият бунинг айнан Nokia 9 флагмани бўлишини кутган.

ЎҚИНГ: Nokia энг кутилган флагманини кейинги ҳафтада тақдим этяпти!

Аммо янги маълумотларга қараганда, бу умуман бошқа русумдаги смартфон экан. Унинг қанақа модел эканлигини эса эртага – тақдимотда (ёки инсайдерлар чаққонлик қилишса – ундан ҳам олдинроқ) билиб оламиз.

Ҳозирча эса ишлаб чиқарувчи ўзининг «энг кутилаётган смартфон»и камерасида олинган бир нечта расмларни эълон қилди. Улардан биргаликда баҳра оламиз:

Фотосуратлар Ҳиндистон мода оламидаги энг йирик ҳодиса – «Lakmé мода ҳафтаси» мобайнида олинган. Афсуски, расмларга қараб, қурилма камерасининг техник жиҳатларини аниқлаб бўлмайди. Аммо унда туширилган фотолар чиндан ҳам ажойиб эканини кўраётирмиз.

Хуллас, HMD Global’нинг бунақа қойилмақом камерали смартфонини эртагаёқ кўрамиз. Nokia 9 моделига келсак, унинг тақдимоти IFA 2018 ёки ҳатто MWC 2019 кўргазмасига қолдирилиши мумкин.

ЎҚИНГ: Nokia’дан янги флагман: нархи 1000 доллар ва камераси ҳам аломат

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!