Энг оммабоп 10 смартфон (20-ҳафта)

Энг оммабоп 10 смартфон (20-ҳафта)

Ортда қолган йигирманчи ҳафта чартимизга ўзи билан янги етакчини олиб келди.

Ўтган ҳафта тақдим қилинган Samsung Galaxy A Quantum смартфони биринчиликда. Ушбу қурилма фақатгина битта корейс оператори SIM-картасида ишлайди. Бу қадар машҳур бўлишига, бизнингча, қурилманинг номланиши (Quantum — квант) сабаб бўлди.

Тақдимоти ўтказилган ҳафта рейтингида Poco F2 Pro иккинчи ўринда. Ҳали тақдим қилинмаган Redmi Note 10 ва iPhone 12 Pro Max'лар эса мос равишда уч ва тўртинчи поғоналарни банд этиб турибди.

Redmi Note 9S бешинчи ўринга тушиб қолган бўлса, биринчи чоракда бутун дунё бўйлаб энг кўп сотилган смартфон — Galaxy A51 олтинчи ўрнини сақлаб қолди.

Миш-мишлари тарқалаётган яна бир қурилма — Nokia 9.3 PureView еттинчиликка ўз номини ёздирди. Redmi Note 8 Pro эса, ўз номига мос, саккизинчи ўринга тушиб кетди. Redmi Note 8'га эса энг сўнгги ўрин насиб этди. Эътибор берган бўлсангиз, Xiaomi'нинг ҳамёнбоп линейкасининг 3 та авлоди (Note 8, 9, 10) топ ўнталигимиздан жой олди.

Анча муддат етакчилик қилган iPhone SE (2020) эса кескин қулашга юз тутди — тўққизинчи ўрин. Келаси ҳафта купертиноликларнинг бу смартфонини чартимизда қайта кўрармиканмиз?

«Итоғооо», йигирманчи ҳафтадаги энг оммабоп смартфонлар рўйхати Xiaomi'нинг бешта, Samsung'нинг иккита, Apple'нинг иккита ва Nokia'нинг битта смартфонидан таркиб топди.

Шундай қилиб, ўтган галги Redmi Note 9 Pro, Huawei P30 Pro New Edition, Xiaomi Mi Note 10 Lite ва Samsung Galaxy S8 смартфонлари бизни тарк этди.

Samsung Galaxy A Quantum
Ҳозирги рейтинги: 1/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Poco F2 Pro
Ҳозирги рейтинги: 2/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 10
Ҳозирги рейтинги: 3/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Apple iPhone 12 Pro Max
Ҳозирги рейтинги: 4/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 9S
Ҳозирги рейтинги: 5/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 4
Samsung Galaxy A51
Ҳозирги рейтинги: 6/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 6
Nokia 9.3 PureView
Ҳозирги рейтинги: 7/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: Топ ўнталикка кирмаган
Xiaomi Redmi Note 8 Pro
Ҳозирги рейтинги: 8/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 5
Apple iPhone SE (2020)
Ҳозирги рейтинги: 9/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 3
Xiaomi Redmi Note 8
Ҳозирги рейтинги: 10/Ўтган ҳафтадаги рейтинги: 7

ЎҚИНГ: Энг оммабоп 10 смартфон (19-ҳафта)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.