Энг яхши жамоат Wi-Fi тармоғи Литвада

Энг яхши жамоат Wi-Fi тармоғи Литвада

184 мамлакатда кенг аҳоли оммасига тақдим этилган Wi-Fi хизмати устида текширувлар ўтказилиб ва фойдаланувчилар маълумотига таяниб сарлавҳадаги хулосага келинди. Ушбу рейтингда технологик тараққий этган Сингапур, Буюк Британия каби давлатлардан ўзиб Болтиқбўйи мамлакати етакчи ўринга чиқиб олди. Бу сўнгги йилларда Литвада ахборот технологиялари соҳасига йирик инвестициялар киритилаётгани самарасидир. Литвада Wi-Fi интернетнинг ўртача юклаш тезлиги 16,1 Мбит/сонияни ташкил этади.

Литванинг қўшниси Эстония 14,8 Мбит/сония тезлик билан рўйхатнинг иккинчи қаторида. Учинчи ўринда Сингапур. Жануби-шарқий Осиё пойтахт-давлатида Wi-Fi тезлиги 13,1 Мбит/сония бўлиб чиқди. Бешликда Швейцария ва Нидерландия ҳам бор.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.