Энг яхши сурат олувчи флагман: бир манзара 10 смартфон талқинида

Энг яхши сурат олувчи флагман: бир манзара 10 смартфон талқинида

Қуйидаги суратлар iPhone 7 Plus, Samsung Galaxy S7, Google Pixel, OnePlus 3T, HTC 10 evo, Huawei P9, Sony XZ, Xiaomi Mi5s, LG G5 ҳамда Moto Z каби давримизнинг етакчи флагманларида олинган.

Galaxy S7: Унинг 12 МП камераси пикселлар сиғими жиҳатидан «аждоди»никига нисбатан 4 МП камайган. Аммо камеранинг ёритиш даражаси 25 фоизга, пикселлар сифати 56 фоизга ошган. Бу эса тиниқ ва ёрқин сурат олиш имконини беради. Орқа камера LED фоточақноғига эга. Камерадаги автофокус тизими ҳамда қўш пикселли сенсор технологияси смартфон титраб кетган тақдирда ҳам ёки куннинг хоҳлаган вақтида аниқ-тиниқ сурат олинишини таъминлайди. Селфи олишга мўлжалланган олд камеранинг пиксель сиғими эса 5 МП.

Google Pixel: Смартфоннинг бош камераси 12.3 МП, унинг ёруғлик ўтказувчи оптик приборининг ҳажми f/2.0 бўлиб, камера фазали автофокус, лазерли автофокус функциялари билан таъминланган.

HTC 10 evo: Бу девайс 16 МП сиғимли бош камерага эга. У оптик барқарорлаштириш, фазавий автофокус тизимлари билан таъминланган. Смартфоннинг олд камераси 8 МП. Экрандаги ёруғлик селфилар учун фоточақноқ вазифасини бажаради.

Huawei P9: У қўш объективли бош камераларга эга бўлган илк смартфон. У мана шу жиҳати билан тарихда қолади. Унинг камераси Германиянинг Leica фирмаси билан ҳамкорликда тайёрланган. 2 та бош камеранинг ҳар бири 12 МП сиғимли сурат олади. Уларнинг диафрагмаси F2.2. Биринчи камера объектни рангли олса, иккинчиси оқ-қора тасвирда туширади. Шундан сўнг иккала камера олган сурат яхлит ҳолатга келади. Бу эса уларга рангни энг юқори даражада акс эттириш, динамик диапозонни аниқлаш, сезувчанликни оширишлари учун айни муддао. Шунингдек, қўш камералар сурат фокусини тўғри аниқлашда муҳим иштирок этади. Уларда лазерли автофокус тизими ҳам ўрнатилган.

 

iPhone 7 Plus: Унинг бош камераси 2 та 12 мегапикселли объективлар жамланмасидан иборат. Уларнинг апертураси, яъни ёруғликни қабул қилувчи оптик приборининг ҳажми f/1.8, камера оптик барқарорлаштириш, фазавий автофокус функцияларига эга.

 

LG G5: LG бу смартфонни 2 та объективли бош камера билан таъминлаган. 16 ва 8 МП камералар суратни кенг бурчак остида олиш имконини беради. Яъни, одатдаги камералар оладиган сурат 70-75 даража бурчак остида бўлса, бу қўшкамера 130 даража бурчак остида сурат олади. Каммера тасвирни рақамли яқинлаштириш (zoom), лазерли автофокус, ташқи фоточақноқ билан таъминланган.

 

Moto Z: Бу гаджетнинг бош камераси 13 МП сиғимли. Унинг ҳажми f/1.8 оптик прибори барқарорлаштириш ҳамда лазерли автофокус тизимларига эга. Унинг олд камераси 5 мегапикселли. Олд камера апертураси f/2.2. Олд камера пиксел ҳажми 1.4um бўлгани ва LED фоточақноғи бўлгани боис ёруғлик паст жойда ҳам селфи сурат яхши чиқади.

 

OnePlus 3T: Смартфонда 16 МП олд ва бош сенсордан фойдаланилган. Камерадаги “Smart Capture” технологияси манзара деталларини яхши муҳрлайди. Унда барқарорлаштиришнинг қўш тизимидан фойдаланилгани суратнинг тиниқлигига хизмат қилади.

 

Sony Xperia XZ: 23 Мп бош камера диафрагмаси ҳажми f/2.0. У электрон оптик барқарорлаштириш, лазерли автофокус тизимларига эга. Олд камера сиғими 13 Мп.

 

Xiaomi Mi5S: Смартфон 12 мегапикселли бош, 5 МП олд камера сенсорига эга. Айтиш жоизки, унинг бош камерасида 2016 йилнинг илғор Sony IM378 сенсори (Google Pixel’да ҳам) ўрнатилган. Камерада оптик барқарорлаштириш тизими йўқлиги асосий камчилиги сифатида айтилади.

Мазкур камералар тести юзасидан сизни ҳакамликка таклиф қиламиз ва ғолибни сиз аниқлашингизни сўраймиз. Бунинг учун “Terabayt”нинг Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасидаги ушбу материал эълон қилинган постга изоҳ қолдириш кифоя! Ҳамкорлик учун миннатдормиз!