Эски қўшиқ янгича оҳангда: Россияда телефон фирибгарлари ўз қурбонларини янгича усулда овламоқда

  •   Saroy
  •  1262
  •  23.07.2018 15:57

Эски қўшиқ янгича оҳангда: Россияда телефон фирибгарлари ўз қурбонларини янгича усулда овламоқда

Россияда миллионлаб мижозлар  «Юла» ёки Avito хизматларидан фойдаланади, алоқа эса барча учун очиқ,  шу боис фирибгарлар уларнинг пулини ўғирлашнинг янги-янги йўлларини излаб топмоқдалар.

Масалан, сиз бирор нарсани сотмоқчисиз, интернетга эълон бердингиз. Қўнғироқ жиринглайди: «Биз олдиндан пулини тўлиқ ўтказмоқчимиз». Сиз  ҳайрон қоласиз, лекин рози бўласиз — ким ҳам пулни тезроқ олишни истамайди? Худи шу ерда фирибгарлик бошланади.

Гарчи, бу жуда эски усул, аммо фирибгарлар шундан ҳам янгича йўлларини қидириб топади ва содда ва бепарво фуқароларда синаб кўрмоқдалар.   «Харидор» карта рақамини сўрайди, кейин сизга хизмат кўрсатаётган банкда иш тартиби ўзгарганини маълум қилади — ҳозир банк ходими сизга қўнғироқ қилади ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида СМС орқали сиздан картангиз кодини сўрайди.

СМС да жўнатилган код рақами ёрдамида фирибгарлар онлайн-банк орқали сизнинг пулларингизни ечишга ҳаракат қилади. Улар сизнинг телефон рақамингизни билиб олган (эълон орқали) ва  ундан банк сайтидаги шахсий кабинетингизга киришда фойдаланади. Бу ишда уларга етишмаётган ягона  нарса –  СМС орқали келадиган карта коди рақами. Шундан кейин банк  ҳисобингиздаги пуллар фирибгарларнинг банк ёки мобиль ҳисобларига ўтказилади. Буни исботлаш амалда жуда қийин.

Фирибгарлар мижозининг кимлигини унинг ўзини тутишидан билиб олади. Бошда улар бўлажак қурбонида энг оммабоп  — «Сбербанк» картаси бор деб ўйлайди. Агар қурбонида бошқа банкнинг картаси бўлса, кўп ҳолларда буни суҳбат чоғида йўл-йўлакай унинг ўзи айтади: «Йўқ, менда ...». Фирибгарлар янги маълумотни қўлга киритиб: «Дарвоқе, мен ҳозир сизнинг банкизда эдим, бу ерда иш тартиби бороз ўзгарибди, ҳозир телефонни банк ходимага бераман» дейди.

«Ходим» гўё сизнинг картангиз ҳақидаги  маълумотларни ўрганган бўлади: «Бу унчалик осон эмас, менга СМС орқали жўнатиладиган код рақами керак». Аммо, кўпчилик билишмайдики, банклар ҳеч қачон мижозидан бу каби маълумотни сўрамайди, чунки бу каби маълумотлар шундоғам банкнинг ўзида бўлади. Фирибгарларнинг мана шундай хуружларига «Сбербанка», «Альфа Банк», «ВТБ», «Тинькофф» ва  боқа бир қатор банкларнинг мижозлари дуч келишган.

ЎҚИНГ:Android фойдаланувчилари эҳтиёт бўлинг, пулингизни ўғирлашади!

Шуни ҳам эсдан чиқармаслик керакки, банклар ҳеч қачон, ҳар қандай шароитда ҳам код ва бошқа маълумотларни СМС орқали жўнатишни сўрамайди. Шу боис картангиз ёки банк ҳисобингиз ҳақидаги маълумотларни ҳеч қачон ошкор қилманг ҳамда бу ҳақда яқинларингизни ҳам огоҳлантиринг. Тўғри,   буларнинг янгилик томони йўқдек  «ушбу усулни шундоғам ҳамма билади», десангиз, у ҳолда сиз қаттиқ адашасиз. Фирибгарлар шу иш билан шуғулланаяптими, демак ҳали ҳам орамизда улар қидирган содда одамлар бор, дейилади хабарда.

Экспертларнинг таъкидлашича, пулни ўтказиш учун карта рақамини билишнинг ўзи кифоя қилади, фақат айрим ҳолатдагина карта эгасининг исми шарифи керак бўлади. Қолган маълумотларни фақат фирибгарлар сўраши мумкин: 

Қолган маълумотлар – картанинг амал қилиш муддати, пин-код, картанинг тескари томонидаги CVC-код ва   «мобиль банк»нинг парол рақами, шунингдек SMS орқали келадиган кодлар — буларнинг барчаси бегоналарга айтиш мумкин бўлмаган маълумотлар ҳисобланади.

ЎҚИНГ:Бир йилда Ҳиндистондаги 72 фоиз компанияга киберҳужумлар кузатилди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!