Эстонияда роботлар фестивали бўлиб ўтди

Эстонияда роботлар фестивали бўлиб ўтди

Эстония пойтахти Таллин шаҳрида робототехника соҳасидаги ихтироларга бағишланган форум ўз ишини якунлади. Унда бир ярим мингга яқин иштирокчи қатнашди. Сўнгги йилларда робототехника соҳаси жадал ривожланмоқда. Ҳозир дунё робототехника бозорида йиллик пул айланмаси деярли 50 миллиард долларни ташкил этади.

Мутахассисларнинг сўзларига кўра, бу йилдан-йилга ушбу соҳага бўлган эътиборнинг ортиб бораётганидан далолат беради. Форумда ҳам робототехника соҳасида фаолият юритувчи ходимлар кашфиётлар ва янги ғоялар бўйича ўзаро фикр алмашишди.

Соҳа вакили Карл Лаасикнинг сўзларига кўра, бугунги кунда роботлардан автомобилларни йиғишда, қарияларга ёрдамлашишда фойдаланилмоқда. Ҳатто улар футбол ўйнашни ҳам уддалашяпти. Кун сайин роботлардан фойдаланиш тармоқлари кенгайиб бормоқда”, – дейди у. Бундай механик қурилмаларнинг кўмаги, айниқса, одам ҳаёти учун хавфли, жумладан, табиий офат рўй бераётган ҳудудларда ва ҳуқуқ тартибот органлари томонидан ўтказиладиган махсус операцияларда қўл келмоқда. 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!