Facebook Messenger’да M Assistant ишга туширилмоқда

  •   DiMaX
  •  1014
  •  07.04.2017 10:50

Facebook Messenger’да M Assistant ишга туширилмоқда

Дунёдаги энг кенг тарқалган мазкур ижтимоий тармоқнинг Messenger иловасида янги функционал – M Assistant ишга туширилмоқда. Бу ҳақда Aitarget сайтининг Телеграм каналида хабар берилади.

Олдин мазкур ёрдамчи ёпиқ бета-тестерлар доирасида жорий этилган, энди эса унинг функциялари тобора фойдаланувчилар учун ҳам жорий этилиб бормоқда. Хабарга кўра, функционал дастлаб АҚШдаги фойдаланувчилар учун жорий этилади. Қолган мамлакатлардаги фойдаланувчилар учун эса M Assistant икки ой ичида амал қила бошлайди.

M Assistant турли вазиятларда қандай стикердан фойдаланиш мумкинлигини айтиб туради, учрашув белгилаш ёки пул ўтказишларда ёрдам беради.

Уни фаоллаштириш учун фойдаланувчи ҳеч нима қилиши шарт эмас. Шунчаки, Messenger орқали дўстларингиз билан мулоқот қилишда давом этаверасиз. Қачонки M Assistant бирор нимада фойдаси тегишини пайқаб қолса, у ўзи суҳбатга қўшилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!