Facebook Messenger муҳим функция билан бойитиляпти

  •   DiMaX
  •  597
  •  13.10.2018 14:36

Facebook Messenger муҳим функция билан бойитиляпти

Бирор мессенжерда ёзишаётиб, бировга аталган хатни адашиб бошқа бировга юбориб қўйиш ҳолатлари учрайди. Бу иловаларнинг аксариятида шунақа вазиятларда сўнгги юборилган хабарни ўчириш имкони мавжуд. Ушбу функция энди Facebook Messenger’га ҳам татбиқ этилмоқда.

ЎҚИНГ: Facebook Messenger хавфли вирус тарқатмоқда: ҳимояланиш усуллари

Аслини олганда, ушбу имконият аввал ҳам бўлган, фақат унда юборилган хабар суҳбатдошда қолиб кетарди. Энди эса Facebook Messenger «гапини қайтариб олиш» имконини тақдим этаётир.

Мобил қурилмадаги Facebook Messenger’нинг ушбу имкониятидан фойдаланиш учун, унда сўнгги хабар устига босиб ушлаб туриш керак бўлади. Шунда иккита вариант таклиф этилган ойнача чиқади: Delete ва Unsend. Булардан биринчиси шу хабарни фақат ўзингизда, иккинчиси эса суҳбатдошда ҳам ўчириб юборади.

Айни дамда ушбу функция синов босқичида бўлиб, яқин орада барча фойдаланувчилар учун тақдим этилади. Фақат «гапини қайтариб олиш» имкони хатни жўнатгандан кейинги қисқа бир муддат ичидагина амал қилади, шу вақтда ўчириб улгурмасангиз, хабарни сўнг ўчириб ташлаб бўлмайди.

ЎҚИНГ: Messenger'нинг трафикни тежайдиган талқини пайдо бўлди