Facebook навбатдаги қаттиқ зарбага учради

Facebook навбатдаги қаттиқ зарбага учради

Таниқли реалити шоу бошловчиси, Кардашианлар оиласи вакили Ким Кардашиан Уэст (Kim Kardashian West) Instagram ва Facebook платформаларини «нафрат ёйилишига» йўл қўйишда айлаб, ўзининг ҳар икки платформадаги аккаунтларини музлатишини маълум қилди.

Бу ҳақда The Guardian нашри хабар бермоқда.

Бир қатор актёрлар, жумладан, Керри Вашингтон, Женнифер Лоуренс, Саша Барон Коэн ва Марк Руфаллолар #StopHateForProfit (#ДаромадУчунНафратниТўхтат) акциясига қўшилиб, Facebook'ни сиёсий нафрат ёйилишини тўхтатишга янада кўпроқ эътибор қаратишга чақирди.

Реалити шоу юлдузи Кардашиан Уэст ижтимоий тармоқлардаги нотўғри маълумотни тарғиб этувчи постлар АҚШдаги сайловларга «жиддий таъсир ўтказиб, демократияга рахна сол»иши ҳақидаги ўз фикрларини маълум қилди.

Instagram'да 188 миллион фолловерга эга юлдуз, шунингдек, Facebook тармоқдаги нафрат нутқларини назорат қила олмаётгани боис бошқаларни ҳам ўз аккаунтини музлатишга чақирди.

Кардашиан Уэст Twitter'да шундай твит қолдирди: «Сизлар билан Инстаграм ва Facebook орқали тўғридан-тўғри боғлана олишим менга ёқади, бироқ бу платформалар — одамлар вафотидан кейингина ҳаракатга тушган, бўлиниш уруғини сочиб, Американи парчалаб юбориш мақсадидаги гуруҳлар сабаб юзага келган — нафрат, пропоганда ва нотўғри информациянинг тарқалишига йўл қўйиб беришда давом этаётган бир пайтда, мен бунга жим қараб тура олмайман».

Кардашиан Уэст ўз Instagram аккаунтини чоршанба кундан бошлаб музлатишини айтиб, #StopHateForProfit ҳештеги остида пост қолдирди. Бу ҳештег ижтимоий тармоқ компанияларини танқид қилиб келаётганлар томонидан фаоллаштирилган.

Instagram'да Кардашиан Уэстга 188 миллион обуначи эргашади, Facebook'да бўлса унинг саҳифасига 29 миллиондан ортиқ лайк босилган.

«Даромад Учун Нафратни Тўхтат» акцияси шу йил июль ойида бошланган. Ҳозирда бу акцияга бир қатор йирик компаниялар ҳам қўшилган ва улар ўз рекламаларини Facebook'ка жойлашга бойкотт қўйган.

Instagram'га ҳам эгалик қилувчи Facebook тармоқда дезинформация тарқалишини тўхтатиш бўйича чоралар кўрилаётгани ҳақида илгарироқ маълум қилганди.

Воқеалар ривожи учун бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Бугун ҳеч кимнинг туғилган куни эмас! Буни ҳаммага тарқатинг ва «бонус»га эга бўлинг!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.