Facebook яна ишламаяпти – унга VPN орқали киринг!

  •   DiMaX
  •  2204
  •  17.09.2018 09:55

Facebook яна ишламаяпти – унга VPN орқали киринг!

Ўзбекистонда яна Facebook ижтимоий тармоғига уланиш билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Бу ҳақда «Podrobno.uz» сайтига таяниб Daryo нашри хабар берди.

Гарчи оддий киришда мазкур сайтга уланиб бўлмаётган эса-да, Facebook VPN сервисидан фойдаланганда бинойидек ишламоқда.

ЎҚИНГ: VPN нима ўзи?

Ўзбекистонда ушбу ижтимоий тармоқ билан боғлиқ муаммолар бу гал 16 сентябрь, соат 17:00 лардан бошлангани қайд этилган.

Downdetector сервисига кўра, Италия, Польша, Германия ва Буюк Британияда ҳам фойдаланувчилар ижтимоий тармоққа киришда муаммоларга дуч келмоқда.

Демак, Facebook’ка кириш учун бирор VPN сервисидан фойдаланишга тўғри келади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда VPN тақиқланиб, ундан фойдаланганлар жазоланадими?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!