Facebookда йилнинг энг кўп муҳокама қилинган мавзулари рўйхати тузилди

Facebookда йилнинг энг кўп муҳокама қилинган мавзулари рўйхати тузилди

Мавзулар муҳокама қилиш оралиғи 2015 йилнинг январидан декабригача муддатни ўз ичига олади.

Биринчи ўринда АҚШ президентлигига сайловлар мавзуси муҳокамалар марказида бўлди. Иккинчи ўринда Париждаги теракт ҳодисалари фойдаланувчилар диққатини тортган.

Ундан кейинги ўринда Сурия уруши ва қочоқлар масаласи кўп муҳокама этилган. Ўнликка Непалдаги зилзила, бир жинсли никоҳлар, Юнонистон қарзи масаласи, ИШИДга қарши кураш, Charlie Hebdo таҳририятига ҳужум, Балтимордаги норозиликлар ва Чарлстондаги оммавий қотиллик муҳокамаси кирган.

Ижтимоий тармоқда сиёсатчилардан энг кўп Барак Обама, АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп, Бразилия президенти Дилма Руссефф тилга олинган.

Тадқиқотга кўра “Юлдуз жанглари: Куч уйғониши” фильми ва “Тож-тахт фитналари” сериали фейсбукчилар муҳокамаси марказида бўлган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!