Фойдаланувчилар iPhone 6S дан шикоят қилмоқда

Фойдаланувчилар iPhone 6S дан шикоят қилмоқда

Рекорд даражада сотилган iPhone 6S ва 6S Plus харидорлари смартфонларнинг айрим камчиликларидан шикоят қила бошлади. Аксарият Apple фойдаланувчилари гаджетлардаги бир хил нуқсонлардан нолиган.

Маълум бўлишича, смартфоннинг Home тугмаси қизиб кетмоқда. Эслатиб ўтамиз, янги авлод смартфонларига дактилоскопик сканернинг иккинчи версияси ўрнатилган. Экспертлар фикрича, қизишнинг сабаби бармоқ изларининг сурункали ва нотўғри сканер қилиниши бўлиши мумкин. Гаджет эгалари iPhone’ни қайта ўчириб-ёқиш муаммони ҳал қилишини айтмоқда.

Бундан ташқари, фойдаланувчилар смартфоннинг қувват тугамаган ҳолатда ҳам ўз-ўзидан ўчиб қолаётганини таъкидлаяпти. Бу ҳолат 128 ГБ хотирага эга iPhone 6S’да кузатилган. Смартфон ёқилгач эса, манба 1-2 % фоиз қувват йўқотган.

Муаммолар қаторида яна динамикадаги қусурлар, гаплашаётган ёки мусиқа тинглаган чоғдаги овоз бузилишлари, рингтонларнинг созламада кўрсатилган миқдорда баланд эмаслиги саналган.

Шунингдек, илк бор iPhone’ларда қўлланилган, бармоқни қаттиқ босганда ишлайдиган 3D Touch технологияси ҳам талаб даражасида эмас. Қолаверса, Safari браузеридан фойдаланишда ҳам маълум қийинчиликлар бор ва смартфон қайта ўчириб ёқилганидан сўнггина бу муаммо бартараф этилган.

Агар сизда ҳам шундай муаммолар юз берган бўлса, ўз фикрларингизни қолдиринг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!