Fossil’нинг ақлли соатлари: бир йўла еттита модель
Fossil компанияси ҳар йили ақлли соаталарнинг кўплаб моделларини ишлаб чиқаради. Шундай экан, 2018 йил ҳам бундан мустасно бўлмайди.
АҚШнинг FCC сертификация бюроси маълумотлар базасида компаниянинг Wear OS тизимида ишлайдиган бир йўла еттита янги соати пайдо бўлди. Қурилмалар қуйидаги модель рақамларига эга бўлди: DW7F1, DW7M1, DW7E1, DW7E2, DW7S1, DW7B1 ҳамда DW7T1.
ЎҚИНГ: Tizen тўхтатилдими? Samsung ходимлари энди Wear OS ақлли соатларини тақиб юрибди
Сертификацияга кўра, соатлар Bluetooth 4.2, Wi-Fi модули ва Google Pay’да симсиз тўловлар учун NFC (Near Field Communications) чипи билан таъминланади. Афсуски, қурилманинг бошқа жиҳатлари ҳақида хабар берилмаган, шу боис дезайн ёки нархи ҳақида ҳеч нарса, дея олмаймиз.
Соатлар келаётган кузда янги Qualcomm чипи билан бирга тақдим этилиши мумкин, дейилади ушбу хабарда.
ЎҚИНГ: Болалар учун смартфон: ҳимоя ва хавфсизлик созламалари