Франция дастурчи, стартапер ва инвесторлар учун 4 йиллик визани жорий қилади

Франция дастурчи, стартапер ва инвесторлар учун 4 йиллик визани жорий қилади

Франция ҳукумати техник мутахассислар ва уларнинг оилалари учун содда жараён орқали узоқ муддатли виза беришга мўлжалланган French Tech Visa дастурини эълон қилди.

Ушбу дастур ёрдамида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ишлайдиган дастурчилар, стартаперлар ва инвесторлар мамлакатда яшаш учун 4 йиллик виза тақдим этилади.

Шунингдек, ҳукумат томонидан тузилган самарали стартаплар рўйхати кирган лойиҳаларга жалб этиладиган хорижий мутахассислар ҳам French Tech Visa олишлари мумкин бўлади ва улардан виза муддати давомида фақат ушбу компанияда ишлаш сўралмайди, деб ёзмоқда TechCrunch нашри.

Ҳозирча Франция расмийлари ушбу дастурнинг қачон ишга туширилишига аниқлик киритишмаган.

2015 йилда Франция чет эллик тадбиркорлар учун иш визаси ва бошқа грантлар тақдим қиладиган French Tech Ticket дастурини ишга туширган эди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!