Ғафур Ғулом боғидаги аттракционлар қуёш энергиясига ишлайди

Ғафур Ғулом боғидаги аттракционлар қуёш энергиясига ишлайди

Sputniknews-uz.com сайти ёзишига кўра, фотоэлектрик қурилмаларни ўрнатиш лойиҳаси шаҳар табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2016 йилги тадбирлари доирасига киритилган. Ушбу қурилмалар қуёшдан олинган энергия билан истироҳат боғини ёритади.

Қўмита раиси Шомурод Муҳаммаджонов истироҳат боғида электр энергия ҳисобига ишловчи кўплаб ёритиш жиҳозлари ва аттракционлар ўрнатилганлигини айтиб ўтди.

“Фотоэлектрик қурилмаларни ўрнатиш истироҳат боғини қуёш энергияси ҳисобига ёритиш имконини беради”, дейди у.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!