Galaxy A03 смартфони тақдим этилди

Galaxy A03 смартфони тақдим этилди

Кеча Samsung компанияси Galaxy A03 смартфонини тақдим этди. Компания қурилма қачон сотувга чиқиши ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади. Бунинг ўрнига, у инфографика орқали смартфоннинг асосий хусусиятларини ошкор қилди. 

ЎҚИНГ: 2021 йилнинг энг оммабоп смартфонлари билан танишамиз 

Компания смартфоннинг нархини ошкор қилмаган бўлсада, A03 ўтган йилги А02 смартфони каби арзон нархдаги смартфон бўлишига шубҳа йўқ. 

Қурилманинг техник жиҳатлари ҳақида маълумот берадиган бўлсак, Galaxy А03 қурилмаси 6.5 дюймли HD+ резолюциядаги Infinity-V дисплейи билан жиҳозланган. Дисплей жиҳатидан смартфонда ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган, ўтган йилги A02 ҳам худди шу дисплейга эга бўлган эди. 

Янгилик сифатида қурилмага иккита камера ўрнатилган. Биринчиси 48МП асосий камера, иккинчиси 2МП сатҳ камера. Селфи камеранинг резолюцияси эса 5МП ни ташкил қилади. 

Смартфон 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Шунингдек, унинг 3/32ГБ, 4/64ГБ ҳамда 4/128ГБ хотирага эга турлари мавжуд. 

Қурилма қора, кўк ва қизил рангларда сотувга чиқади. Унинг корпус ўлчамлари 164.2 х 75.9 х 9.1 миллиметр бўлиб, бу жиҳатдан ҳам у аввалги A02 смартфони билан бир хил. Хотира ҳамда ранг турлари худуд бозорларига қараб турлича бўлиши мумкин. 

Ҳозирча смартфоннинг қачон сотувга чиқиши номаълум. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12'нинг тақдимот санаси маълум бўлди 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!