Galaxy Buds 2 Pro нархи маълум бўлди

Galaxy Buds 2 Pro нархи маълум бўлди

Samsung тез орада ўзининг янги авлод букламафонлари, ақлли соатлари билан биргаликда ўтган йилги Galaxy Buds Pro давомчиси, Galaxy Buds 2 Pro ёхуд Galaxy Buds Pro 2 симсиз қулоқчинини ҳам тақдим қилиши кутилмоқда.

Миш-мишларга кўра, Америка бозорида янги Galaxy Buds Pro нархи ўтган йилгисидан 30 доллар қиммат, яъни 229.99 доллар нархда бўлиши мумкин. Афсуски, қурилманинг техник хусусиятлари ҳақида унчалик кўп маълумот мавжуд эмас, лекин айрим манбаларнинг таъкидлашича, у 24-бит аудиони қўллаб-қувватлайдиган бўлади. Қўшимчасига айтиш керакки, Galaxy Buds 2 Pro / Pro 2 шовқинни бекор қилиш ёки қулоқчинларни ечмасдан атроф-муҳитдаги овозларни эшитиш имконини берадиган режим, бир нечта қурилмаларга уланиш хусусиятлари билан чиқарилади.

ЎҚИНГ: Samsung 450 мегапикселли камера устида ишламоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.