Galaxy Buds+ нинг янгича кўринишдаги расмлари пайдо бўлди

Galaxy Buds+ нинг янгича кўринишдаги расмлари пайдо бўлди

Samsung ўзининг Galaxy Buds+ симсиз қулоқчинларини февраль ойида тақдим қилган эди. Наушниклар энди янги — аура кўк (Aura Blue) рангида ҳам чиқарилади.

Бу ҳақида ишончли манба — Evan Blass'га таяниб, GSMArena хабар бермоқда. Blass улашган расмларни томоша қилинг:

Айни дамда Galaxy Buds+ қора, кўк, оқ, қизил ва пушти рангларда мавжуд. Янги аура кўк рангли қулоқчинлар қачон ва қайси бозорлар учун тақдим қилиниши номаълум.

Galaxy Buds+ AKG 2-полосали (қуйи частотали динамик + твитер) карнайларга эга. Қулоқчиннинг ҳар икки томони 85 мА/соатли, қуввати 11 соат мусиқа тинглашга етадиган аккумуляторга эга.

Қулоқчинлар 150 доллар атрофида туради.

ЎҚИНГ: Буткул симсиз Galaxy Buds+ қулоқчини намойиш қилинди (+видеотавсиф)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!