Galaxy M12 келаси ҳафта Жанубий Кореяда сотувга чиқарилади

Galaxy M12 келаси ҳафта Жанубий Кореяда сотувга чиқарилади

Samsung компанияси Galaxy M12'нинг сотуви Корея маҳаллий бозорларда ҳам бошланишини айтиб ўтди. Смартфон 28 апрелдан Кореяда сотила бошлайди. Унинг нархи 198,000 Корея вони (тахминан 177 доллар) ни ташкил қилади.

ЎҚИНГ: Лайклар эвазига Galaxy S10 Lite смартфонини ютиб олинг!

Қурилма Кореяда фақат қора рангда сотилади. Ушбу смарфонни сотиб олган харидорларга Samsung икки ой YouTube Premium'дан бепул фойдаланишлари учун купон ҳам таклиф қилади.

Galaxy M12 6.5 дюймли PLS IPS LCD Infinity-V дисплейи билан жиҳозланган. Смартфон Android 11 тизими ва OneUI 3.1 график қобиғида ишлайди. Шунингдек, Galaxy M12'га 8 нм Exynos 850 чипи ўрнатилган бўлиб, 4ГБ тезкор, 64ГБ доимий хотирага эга. Хотирани microSD билан кенгайтириш имконияти мавжуд.

Қурилма орқа панелида тўртта камера бўлиб, булар 48МП асосий камера, 5МП ультракенг, 2МП макро, 2МП сатҳ камералардан иборат. Смартфон селфи камераси 8МПни ташкил қилади. Асосий камерада видео ёзиш имконияти [email protected] кадр/сек. билан чекланган.

Galaxy M12 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган бўлиб, аккумуляторни 15 ватт тезликда қувватлаш мумкин. Қурилмада, шунингдек, Bluetooth 5.0, NFC алоқалари ҳамда ён томонда жойлашган бармоқ изи сканери мавжуд.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy A22 5G Geekbench'да кўриниш берди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!