Galaxy Note 9’ларда аллақачон ишкал чиқа бошлади!

  •   DiMaX
  •  2505
  •  28.08.2018 10:51

Galaxy Note 9’ларда аллақачон ишкал чиқа бошлади!

Samsung корпорациясининг флагман смартфони – Galaxy Note 9 ҳали ўтган ҳафтадагина сотувга чиққанди. Аммо аллақачон харидорлар ундаги муаммодан шикоят қила бошлашди.

ЎҚИНГ: Galaxy Note 9 сотувга чиқмасиданоқ рекорд ўрнатди!

Мазкур фаблетнинг илк харидорлари унинг экрани чеккасидан ёруғлик чиқаётганини айтишаётир. Дисплейнинг ён чеккаси корпуснинг металл роми билан туташган жойида шиша остидан нур кўринмоқда.

Аммо вазият унчалик ҳам ваҳима қиларли эмас, ҳатто баъзи Galaxy Note 9 харидорлари буни табиий ҳолат, деб ҳам баҳолашмоқда. Айтиш керакки, жанубий кореялик гигантнинг аввалги – Galaxy Note 8 ҳамда Galaxy S9 моделларининг айрим фойдаланувчилари ҳам шунга ўхшаш нуқсондан нолишган.

Samsung компаниясининг ўзи фойдаланувчиларнинг шикоятларига ҳозирча жавоб бермаган. Ҳатто рақобатчиларини майна қилган ҳолда мақталган энг қиммат смартфонида муаммо чиқса-ю, ишлаб чиқарувчи ўз мижозларининг эътирозига бирор муносабат билдирмаса, барибир ғалати бўлар экан...

ЎҚИНГ: Samsung’нинг «масхаравий» сериали: у Galaxy Note 9 рекламасида ҳам Apple ва iPhone X устидан кулмоқда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.