Galaxy S20'да 8K видео олиш мумкин, лекин "кўпга тушасиз"!

Galaxy S20'да 8K видео олиш мумкин, лекин

Мобил саноатда биринчи бўлиб Samsung'нинг Galaxy S20 триоси 8K форматда сониясига 24 кадр олиш имконига эга бўлди. Бу, табиийки, қурилмадан кўп хотира талаб қилади, лекин сиз ўйлаганчалик кўп эмас.

Компания берган расмий маълумотларга кўра, (HEVC кодекда олинган) 8K видеонинг 1 дақиқаси смартфон хотирасида 600МБ жой эгаллайди. Бу Galaxy S10+ билан олинган 350МБ ли 4K видеонинг ярим ҳажмидан камроқдир.Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra'лар билан максимал 5 дақиқали 8K видео ёзиш мумкин. Exynos ва Snapdragon'ли версияларнинг ҳар иккисида ҳам ушбу чеклов мавжуд. S10 олиасида ҳам 4K борасида худди шундай чекловлар бор эди: 30 кадр/сония учун 10 дақиқа, 60 кадр/сония учун 5 дақиқа.

ЎҚИНГ: Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra тақдим қилинди – нарх ва жиҳатлари

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!