Galaxy S21'лар савдоси қандай кетмоқда?

Galaxy S21'лар савдоси қандай кетмоқда?

Илгарироқ, Буюк Британияда Galaxy S21 смартфонларининг олдиндан буюртмаси рекорд даражада бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Буни қарангки, смартфонлар савдоси ҳам тўрт йилдан бери энг яхши кўрсаткични қайд этди.

Жанубий Кореядан хабар беришларича, Samsung'нинг Galaxy S21 смартфонлари 590 минг дона сотилган. Бу тўрт йил олдинги Galaxy S8'дан (620 минг дона) кейинги энг юқори кўрсаткичдир.

Биринчи ойда Galaxy S21'лар савдоси Galaxy S20'ларникидан икки баравар кўп бўлди.

Atlas Research & Consulting компанияси таҳлилчиларининг ҳисоботига кўра, ушбу натижага асосий сабаб компаниянинг нархларни оширмаган ҳолда смартфонларда 5G алоқасини сақлаб қолгани бўлган.

Бундан ташқари, Samsung'нинг ўрта тоифа Galaxy A31 смартфони Жанубий Кореяда энг кўп сотилган қурилма бўлди. 2020 йилда арзон смартфонларга бўлган талаб ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлди, чунки пандемия даврида мижозлар арзонроқ қурилмалар сотиб олишни афзал кўришган.

ЎҚИНГ: Яна бир ҳамёнбоп Samsung смартфонининг сурати ва хусусиятларини Google «сотиб қўйди»!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!