Galaxy S22'нинг камераси борасидаги маълумотлар сиздирилди. Samsung ижобий ўзгариш қилмоқда

Galaxy S22'нинг камераси борасидаги маълумотлар сиздирилди. Samsung ижобий ўзгариш қилмоқда

Samsung ўзининг Galaxy S22 смартфонларини 2022 йилнинг биринчи чорагида тақдим этиши кутилмоқда. Ҳозирга қадар смартфонларнинг ишқибозларга хуш келмайдиган жиҳати ҳақида хабар берган эдик. Энди эса хушхабар етказмоқчимиз.

ЎҚИНГ: Galaxy M ҳамда Galaxy A туркумининг олтита моделида ишкал – «Hard reset» ҳам иш бермаяпти!

Бу йилги Galaxy S21 ва S21+ моделлари ўтган йилги S20/S20+ лардан камера борасида унча катта фарққа эга эмас. Ваҳоланки, кейинги йилги флагманларда сезиларли ўзгаришлар кузатилиши мумкин.

Информатор @FrontTron сиздирган маълумотларга қараганда, Galaxy S22 ва S22+ смартфонлари учта камера тизимига, жумладан, 50МП асосий, 12МП ультракенг ва 3х оптик зумли 12МП телефото камерага эга бўлиши мумкин.

Агар бу маълумотлар тўғри бўлса, Samsung маркетинг учунгина катта мегапикселлар ортидан қувишни тўхтатган ва ҳақиқий амалий аҳамиятга эга ўзгаришларни тақдим этаётган бўлади. Бироқ инсайдер ушбу маълумотлар тўғри бўлмаслиги мумкинлиги ҳақида ҳам огоҳлантирган. Ҳозирча камера сенсорларининг модель рақами ҳақида маълумот йўқ. Шунингдек, Galaxy S22'лар Samsung'нинг ISOCELL сенсорига эга бўладими ёки Sony'нинг IMX сенсоригами — бу ҳам номаълум.

Galaxy S20, Galaxy S20+, Galaxy S21 ва Galaxy S21+ смартфонлари 12МП (1/1.76 дюймли) асосий камера, 12МП ультракенг ва 64МП телефото камерага эга. Смартфонларнинг барчаси жуда яхши даражадаги тасвир олиш имконига эга бўлса-да, камера борасида ажралиб турадиган бирор жиҳат йўқ.

Ёрқинроқ ва тиниқроқ тасвирлар учун Galaxy S22 моделларида компания каттароқ (1/1.28 дюймли ёки 1/1.12 дюймли), 50МП сенсордан фойдаланиши мумкин. Янги сенсор 8K ва паст ёритилган шароитларда 4K видеолар олиш имкониятига эга бўлиши керак.

Galaxy S21'нинг 64МП камераси ўрнига 12МП сенсор ўрнатиш ва сифатли телефото линза қўйиш маҳаллий зум даражасида кўпроқ деталл намоён бўлишига имкон яратиб бериши керак. Смартфонларнинг селфи камераси ўлчами ёки резолюцияси борасида эса ҳозирча маълумот мавжуд эмас.

ЎҚИНГ: Galaxy F42 5G ҳам сертификат олди – хусусиятлари билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!