Galaxy S23 серияси – нархлар қанақа?

Galaxy S23 серияси – нархлар қанақа?

Samsung компанияси ўзининг янги флагманларини тақдим қилишига атиги бир неча ҳафта қолди, лекин биз аллақачон бўлажак Galaxy S23 серияси ҳақидаги деярли барча маълумотларни: дизайн ва техник хусусиятларини билиб бўлдик, нархларидан ташқари.

Galaxy S23 смартфонлари нархига тўхталадиган бўлсак, бир неча кун аввал Интернетда бўлажак Samsung флагманларининг Австралия бозори учун расмий нархи ҳақидаги янгиликлар кўпчиликнинг ҳафсаласини пир қилди – нархлар 100-200 долларга ошган. Бироқ, бу ҳолат америкаликлар учун амал қилмайдиган кўринади: Reddit ижтимоий тармоғида Веризон расмий алоқа оператори орқали сотиладиган Galaxy S23 серияси нархлари пайдо бўлди.

Маълум бўлишича, Galaxy S23 нинг ўзи, яъни бошланғич модел учун базовий нарх 799,99 доллардан бошланади. Ундан бироз юқорида эса Galaxy S23+ модели 999 доллардан, яна бироз юқорида эса Galaxy S23 Ultra 1,199 доллардан сотувга чиқарилади. Айтиш керакки, бу ўтган йилги Galaxy S22 смартфонлари нархи билан бир хил ҳисобланади.

Нархлардан ташқари шуни айтиш мумкинки, Galaxy S23 учун бошланғич хотира конфигурацияси 8/128 ГБ дан бошланади. Galaxy S23+ эса янги, 8/256 ГБ дан ва Galaxy S23 Ultra ҳам худди шу базовий хотира конфигурациясида келади. Оддий моделни сиз 256 ГБ, Plus ва Ultra моделларни эса 512 ГБ доимий хотирали вариантларда ҳам топишингиз мумкин. Шунингдек, Ultra моделнинг 12 ГБ оператив хотирали варианти ҳам мавжуд.

Galaxy S23 сериясидаги смартфонлар 1 феврал куни тақдим қилиниши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: One UI 5.1 янгиланишини қабул қиладиган смартфонлар рўйхати маълум бўлди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!