Galaxy Z Flip4 батарея ҳажми

Galaxy Z Flip4 батарея ҳажми

Ўтган йили Samsung ўзининг Galaxy Z Flip3 букланадиган смартфонини тақдим қилганидан бир неча ой ўтиб, навбатдаги Galaxy Z Flip ҳам олдингисиники билан бир хил ҳажмдаги батарея сиғимига эга бўлиши ҳақида миш-мишлар тарқалган эди. Бироқ, сиздирилган янги маълумотларга кўра, Galaxy Z Flip4 бироз каттароқ батареяга эга бўлади.

Таъкидланишича, Galaxy Z Flip4 (SM-F721) EB-BF721ABY ва EB-BF722ABY модел кодларига эга иккита батарея билан бирга келади. Биринчиси 2400 mAh қувватли қўшимча ва шу билан бирга иккитанинг энг каттаси, иккинчиси эса 903 mAh батарея қувватга эга асосий батареядир.

Бунда умумий батарея ҳажми 3303 mAh бўлади ва бу Galaxy Z Flip3'нинг умумий батарея сиғимидан 103 mAh'га кўп, яъни Flip4'нинг батарея ҳажми тахминан 3400 mAh'ни ташкил қилади (Flip3 эса 3300 mAh). Шуни таъкидлаш керакки, гарчи Galaxy Z Flip4 букламафони 3200 mAh батарея сиғимига эга бўлса ҳам, Samsung маркетинг учун уларни 3300 дея сотган. Шундай экан, Galaxy Z Flip4 катта эҳтимол билан 3400 mAh батарея қувватига эга дея сотилади.

Galaxy Z Flip4 тақдимотига ҳам кўп вақт қолмаяпти ва унгача биз ҳали кўп маълумот сиздирилишлари гувоҳи бўлишимиз мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy А04s смартфонларига оид илк маълумотлар сиздирилди

 
 
 
 
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!