Ғаройиб гиламча

Ғаройиб гиламча

SOPDS (Soner Ozenc Product Design Studio) компанияси ислом динига эътиқод қилувчилар учун қулайлик яратиш мақсадида “Ал Сажжада” (EL Sajjadah) номли инновацион гиламча, яъни мусулмонлар учун жойнамоз лойиҳасини ишлаб чиқди. Мазкур жойнамозда ибодат чоғида қиблани автоматик тарзда аниқлаб берувчи компас мавжуд.

Уни ерга ёзишнинг ўзи кифоя. Қолганини ўрнатилган компаснинг ўзи бажаради. Яъни диодли ип аниқланган қибла йўналишини кўрсатиб, янада ёрқин порлайди. Бу, албатта, мусулмонларга сафар чоғида, қиблани аниқлаш имкони йўқ пайтда қўл келади.

Лойиҳа муаллифларининг айтишича, мазкур инновацион жойнамозни махсус қувват воситаси(батарейка)да ёки манбага тўғридан-тўғри улаб ишлатиш мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.