Geekbench Apple'нинг мухлисларига нисбатан хиёнатини фош қилди

Geekbench Apple'нинг мухлисларига нисбатан хиёнатини фош қилди

Интернетдаги Reddit форуми фойдаланувчиларидан бири Apple компанияси 1 йилдан 3 йилгача ишлатилган айфонларининг ишлаш самарадорлигини атайлабдан пасайтириб қўйишини маълум қилгач, бу тўғрида халқаро оммавий ахборот воситалари жар солдилар ва жаҳоннинг таниқли лабораториялари вазиятни ўрганишга киришиб кетишди. Таниқли Geekbench бенчмарки асосчиси бўлган Primate Labs компанияси экспертлари ҳам ушбу ҳолатни шахсан текшириб кўришга аҳд қилишди.

Натижалар асосида Primate Labs экспертлари iPhone фойдаланувчиларнинг барчаси бу ҳолатни пайқашган ва Apple компаниясининг ўзи смартфонлар ишлашини сунъий равишда пасайтириб қўйишини таъкидлашган. Жумладан, бугунга қадар iPhone 6, iPhone 6s, iPhone SE ҳамда буларгача тақдим қилинган барча айфонларнинг платформа имкониятлари пасайтириб келинган. Натижада, секин ишлайдиган айфонлар аккумулятор батареясидаги ток тезда тугаб қолаверган.

Афтидан, Apple бу тўғрида ўзи ҳеч қачон оғиз очмайди ва iPhone 6, iPhone 6s, iPhone SE ва ҳаттоки iPhone 7 флагманларининг тезкорлигини секин-аста пасайтириб фойдаланувчиларни янги айфон сотиб олишга мажбур қилади.

Geekbench бенчмарки ишлаб чиқарувчилари тестларда фойдаланилган iPhone 6, iPhone 6s, iPhone SE смартфонларининг ҳозирги самарадорлигини ўлчаб кўриб, уни смартфонлар тақдим этилган пайтдаги дастлабки натижалар билан солиштириб кўришди. Натижа эса ҳайратланарли бўлиб чиқди. Яъни, айфонлардаги самарадорлик нақ 40 фоизга камайиб кетган!

Буни тан олиш қанчалар оғир бўлмасин, барча iPhone харидорлари бунда Apple компаниясининг қўли борлигини такрорлашдан чарчамайдилар. Apple эса ўзини харидорларга ён босадиган, ғамхўр бренд қилиб кўрсатишдан чарчамайди. Apple ҳануз у жаҳон инновациялар бозорига дунёни яхши томонга ўзгартирадиган маҳсулотларни тақдим қилаётганини айтади ва ўзи секин-аста ўша илғор девайсларнинг платформа самарадорлигини ўзгартириб қўяди.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.