GFXBench тизимида 5 дюймли янги Sony Pikachu смартфони аниқланди

GFXBench тизимида 5 дюймли янги Sony Pikachu смартфони аниқланди

Мобиль қурилмалар салоҳиятини баҳолашга мўлжалланган GFXBench бенчмарки маълумотлар базасида 5 дюймли янги Sony Pikachu смартфонининг синовдан ўтгани маълум бўлди. Одатда ишлаб чиқарувчилар томонидан янги “ақлли телефон”лар илк маротаба бенчмаркларда синаб кўрилади. Sony компаниясининг янги Pikachu номли мобиль алоқа воситаси ҳам илк маротаба 14 февраль куни мазкур тизимда аниқланди.

Инсайдерларнинг маълум қилишларича, “Pikachu” тизимда имтиҳондан ўтган смартфоннинг ишчи номи бўлиши керак. «Покемон» ўйинидан илҳомланиб қўйилган бу ном ортида аслида MWC 2017 Жаҳон Мобиль Конгресси мобайнида тақдим этиш режа қилинган Sony G3112 смартфони турибди. Аммо смартфонда Pokemon GO ўйини юкланган бўлади. Шунингдек, ўйин учун зарур қурилмаларнинг тақдим этилиши ҳам тахмин қилинмоқда.

GFXBench маълумотлар базасида аниқланган смартфон Android 7.0 Nougat операцион тизимида фаолият кўрсатади. Унинг самарадорлиги ягона кристалли, 2,3 ГГц частота тезлигида ишлайдиган MediaTek Helio P20 платформаси томонидан амалга оширилади. Смартфоннинг тезкор хотира сиғими 3 ГБ, доимий қўшимча хотираси эса 32 ГБ.ни ташкил этади. Гаджетга бир қанча сенсор ва илғор жиҳатлар жорий қилинган.

Мобиль алоқа воситасининг дисплей диагонали 5 дюйм, унинг пикселлар сиғими 1280х720 белги, яъни HD сиғимли. Смартфон ишлаб чиқарувчиларини камералар билан таъминловчи Sony ўз маҳсулотига ҳам сифатли суратга олиш тизимини жорий қилган кўринади. Sony Pikachu гаджетининг бош камераси 21 МП, олд камера сиғими 7 МП. Камера автофокус, қиёфани аниқлаш функцияларига эга. Батафсил маълумотларни жорий ой охирида ўтадиган анжуман чоғида билиб оламиз.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!