Ғилофчи компания Google’нинг Pixel 2 ва Pixel 2 XL смартфонлари дизайнини ошкор этиб қўйди
Смартфонлар учун ғилофлар ишлаб чиқарувчи Olixar компанияси Google Pixel 2 қурилмаси дизайнини муддатидан аввал ошкор этиб қўйди.
Қурилманинг тегишли рендер суратлари ғилофларни олдиндан буюртма қилиш саҳифасида пайдо бўлган, дея хабар бермоқда ITC.ua.
Тасвирлардан келиб чиқиб қилинса, Googe Pixel 2 смартфонининг ён чеккалари нисбатан ингачкалашгани, карнайлар панжараси нисбатан катталашганини пайқаш мумкин.
Қурилма сўнгги вақтларда урф бўлган қўшкамерали эмас, анъанавий равишда – бир камерали. Афтидан, Google компанияси Pixel 2 смартфонида 3,5 миллиметрли овоз тешигидан воз кечганга ўхшайди.
Қайд этиш жоиз, MobileFun сайтида Google Pixel 2 ва Pixel 2 XL смартфонлари учун мўлжалланган ғилофларни олдиндан буюртма қилиш мумкин. Уларнинг нархи мос равишда 5,59 ва 8,95 евро.