Gmail почтаси Windows XP ва Vista версияларида ишлашни тўхтатади

Gmail почтаси Windows XP ва Vista версияларида ишлашни тўхтатади

2017 йилнинг 8 февралидан бошлаб Gmail онлайн почтасининг интерфейси Chrome браузерининг эски версияларини қўллаб-қувватлашни тўхтатиши ҳақида огоҳлантирувчи хабарни чиқаришни бошлайди. Ушбу почтанинг барча имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш учун Chrome браузерини 55 версиягача янгилаш талаб этилади. Бу хавфсизликни ошириш билан боғлиқ қатор сабаблар билан алоқадор, деб хабар бермоқда G Suite блоги.

Афсуски, юқоридаги ҳолат  Windows XP ва Vista версиялари учун тўғри келмоқда. Бунга сабаб Microsoft ушбу версияларни қўллаб-қувватлашни тўхтатган бўлиб, улар учун Chrome 49 версиясидан сўнг дастур янгиланиши чиқарилмаган.

ОТ ва браузерни янгиламаган тақдирда ҳам, почтадан қарийб шу йилнинг охирига қадар фойдаланиш мумкин бўлади. Бироқ декабрь ойидан бошлаб сервис Windows XP ва Vista фойдаланувчиларини интерфейснинг оддий HTML-вариантига ўтказишни бошлайди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!