Google Assitant, Alexa, Siri, Cortana, Bixby. Иннайкейин-чи?

Google Assitant, Alexa, Siri, Cortana, Bixby. Иннайкейин-чи?

BBC корпорацияси кейинги йили ўзининг электрон овозли ёрдамчисини тақдим қилмоқчилигини маълум қилди.

Бу аппарат таъминотига эга ёрдамчи эмас, балки барча ақлли карнай ва телевизорлар ҳамда мобил қурилмаларда ишловчи ёрдамчи сифатида яратилмоқда.

Овозли ёрдамчи "Биб" сўзи билан ишга туширишини дастурлаш режалаштирилмоқда. Бироқ BBC вакилининг айтишича, бу ҳозирча фақат ишчи сўз бўлиб, ўзгартирилиши ҳам мумкин.

Бутун Британия бўйлаб истиқомат қилувчи BBC ходимлари дастурга турли акцент ва шеваларни танитишга ёрдам бериш учун ўз овозларини ёздиришга таклиф қилинган.

Технологик аналитикага ихтисослашган CCS Insight компанияси таҳличиси Бен Вуд (Ben Wood) бу янгиликдан ҳайратланганлардан.

У овозли ёрдамчилар фаолият юритаётган Google, Amazon ва Apple каби техногигантлар билан рақобатга киришиш BBC учун осон кечмаслиги ҳақидаги фикрларини ҳам яшириб ўтирмади.

Canalys фирмаси ҳисоботига кўра, 2019 йил иккинчи чорагида Хитойнинг Baidu компанияси ва Amazon'нинг ақлли карнайлар глобал бозоридаги қўшма улуши 43% ни ташкил этди.

BBC'га ўхшаш компаниялар овозли ёрдамчиларда шевалар билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун ўта катта миқдорда маблағ сарфлаши мумкин, лекин барибир, бу борада муаммога дуч келишади, дейди Вуд.
У, шунингдек, ёрдамчини ишга туширувчи сўз борасида ҳам ўз танқидий фикрларини ўртоқлашди.
"Одатда, [овоз] идентикифация[си] аниқ бўлиши учун овозли асситентларда кўп бўғинли сўз ёки жумлалардан фойдаланилади: "Алекса" ёки "Hey, Google" каби. "Биб" сўзи ўзини оқламайди, деб ўйлайман", дейди у.

BBC эса тадқиқотлар жараёнида бу сўз билан яхши натижа олингани, бироқ бу охирги қарор эмаслигини маълум қилди.

Компания ўз ёрдамчисига эга бўлиши унга янги дастур, функция ва амалиётлар устида — бошқаларнинг рухсатига қараб ўтирмасдан — тажрибалар ўтказишга имкон беришини ҳам айтиб ўтди.

"Худди BBC iPlayer билан бўлгани каби, ҳамманинг ушбу янги технологиядан манфаат кўришини, инсонларга янгича контент, дастур ва хизматларни ишончли ва фойдаланишга қулай усулда тақдим қилишни хоҳлаймиз. Бу овозли буйруқларга тўла истиқболда оммавий хизмат кўрсатиш қадриятлар ҳимоясини кафолатлашда яна бир қадамдир", дейди компания вакили.

ЎҚИНГ: "Окей гугл", "Энг яхши овозли ёрдамчи қайси"?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!