Google бошқарувчисиз автомобиллар хизматини йўлга қўяди

Google бошқарувчисиз автомобиллар хизматини йўлга қўяди

Американинг Google компанияси 2016 йилда Alphabet Inc. холдинг доирасида автоном автомобилларни ижарага беришнинг алоҳида тармоғини яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида компаниянинг расмий манбасига таяниб хабар беради Bloomberg.

Google ўзиюрар транспорт қурилмаси  Техаснинг Остин, шунингдек, Сан-Франциско шаҳри йўллари бўйлаб жами 1 миллион миль (1,6 миллион келометр) йўл босиб ўтган. Маълумотларга қараганда, хизмат кўрсатиш базаси ҳам айнан шу ерда қурилади.

Автопарк ўз ичига йирик ва кичик машиналарни қамраб олади. Ўзюрар транспорт воситаси, хавфсизлик ва амалдаги қоидаларга мувофиқлиги нуқтаи назаридан, ёпиқ ҳудудларда ҳаракатланади. Масалан, турли компания ва коллежлар майдони, ҳарбий базалар ҳудуди ва ҳаказо. Google компанияси ҳозирча бу ҳақида изоҳ бермаган.

Google Auto нима?
Бошқарувчисиз Google автомобили – бу компаниянинг транспорт воситаларини автоном тарзда бошқариш туркумидаги лойиҳаси. Тизимда Google Street View хизмати, автомобиль томига ўрнатилган датчик-лидар, унинг олд қисмига жойланган радар, шунингдек, автомобилнинг орқа ғилдиракларидан бирига жойлаштирилган, унинг харитадаги ҳолатини аниқлаб берувчи датчик ҳам мавжуд.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!