Google Nexus 6P ёки OnePlus 2: етакчилик байроғи учун кураш

Google Nexus 6P ёки OnePlus 2: етакчилик байроғи учун кураш

Android қурилмалари орасида оммалашган байроқдор телефон аппаратларини хоҳлаганча топиш мумкин. Аммо 2015 йилда тақдим қилинган, Хитойнинг Huawei компанияси томонидан ишлаб чиқарилаётган Google’нинг Nexus 6P аппарати ҳамда Хитойнинг яна бир OnePlus компанияси ишлаб чиқараётган OnePlus 2 қурилмаларининг сўнгги вақтларда оммалашиб кетаётгани уларни солиштириш, афзалликлари ва камчиликларига диққат қаратиш заруратини туғдирмоқда.

Мазкур иккала қурилма ҳам имкониятларига кўра бугунги харидорнинг танлов ва талабига мувофиқ келади. Яъни, аксарият ҳолларда Android телефон қурилмалари ишлаб чиқарувчилар томонидан эмас, уни сотиб олган компания томонидан бошқа бренд остида сотилади. Аммо мазкур бренд телефонга ўрнатилган дастурларнинг кейинчалик мунтазам янгиланиб боришини доим ҳам таъминлаб бора олмайди. Ушбу телефон қурилмалари бундай камчиликдан ҳоли. Яъни, уларнинг дастурларини янгилаб турмаса ҳам, улар қулфланиб қолмайди. Акс ҳолда, аппарат дастурининг янгиланган талқинини олиш ўрта ҳисобда 20 АҚШ долларига тушади.

Nexus 6P – Google’нинг айни пайтда энг оммабоп Nexus аппарати имкониятларига рақамли қурилмалар дизайни ва технологияси ҳақида ёзадиган оммабоп Gizmodo блоги юқори баҳо берган. Бу қурилма Android’нинг энг сўнгги Marshmallow операцион тизими билан таъминланган. 7.3 мм қалинликдаги, 178 грамм оғирликка эга ихчам қурилма ёрқин ва катта  5.7 дюймли AMOLED (2560х1440) экранга эга. Унга Qualcomm’нинг 8 ядроли Snapdragon 810 процессори ўрнатилган. Қурилмага Sony (f/2.0)нинг 12,3 мегапикселли сенсор, 8 мегапикселли олд камера ўрнатилган. Шунингдек, 3450 mA қувват олувчи USB-C русумидаги батареяга эга.

OnePlus 2 – мобиль қурилмалар бозорида муваффақиятга эришган OnePlus One аппаратининг навбатдаги авлоди ҳисобланади. Gizmodo блогида мазкур қурилманинг ўзига хос хусусиятлари алоҳида таъкидланади. Унга “флагманлар кушандаси” деган ном берилган. Oxygen оперцион тизимига, 5,5 дюймли AMOLED (1920×1080) экранга, Qualcomm Snapdragon 810 8 ядрoли процессорига, Google Android 5.1 операцион тизимига, 13 мегапикселли асосий ва 5 мегапикселли олд камерага эга. 9,8 мм қалинликдаги қурилманинг оғирлиги  178 грамм. Қурилма батареяси  3300 mA қувват олиш имконига эга. Бугун етакчи байроқдор қурилмаларда бармоқ изларини сенсорли сканер қилиш тизимининг ўрнатилиши янгилик эмас. Мутахассислар функционал жиҳатдан бу қурилма шу имкониятга эга Samsung Galaxy Note 5, iPhone 6S қурилмаларидан яхшироқ эканини таъкидлашади.

Нарх-наво

Nexus 6P уч хил талқинда сотувга чиқарилади. 32 ГБ хотирага эга талқини $499, 64 ГБ хотирага эга талқини $549 ҳамда 128 Гб модели $649 АҚШ долларидан сотилади. Ҳар учала моделнинг қора, алюминий ва оқ рангли корпуси мавжуд. Улар 3 ГБ оператив хотирага эга. OnePlus 2 икки моделда сотувда мавжуд. Унинг 16 ГБ хотирага эга талқини $329 ҳамда 64 Гб модели $389 АҚШ долларидан сотилади. Бу қурилмалар 4 ГБ оператив хотирага эга.

Фойдаланувчилар фикрлари

OnePlus 2 аппаратининг арзонлигини унинг ҳажмининг кичиклиги билан асослаш мумкин. Nexus 6P корпусида металлдан самарали фойдаланилагин унинг баҳосига ҳам таъсир қилган. Кўриниши жиҳатдан Nexus 6P анча устунроқ. Лекин бошқаларнинг фикри фарқли бўлиши мумкин. Nexus 6P ихчам ва юпқа. Унинг металл корпуси уни бир қўлда бошқариш имконини беради.

OnePlus 2 қурилмасининг устун бир жиҳати у нафақат ихчам, балки тиниқ ва тоза кўринишга эга. Унинг ягона stereo колонкаси остки қисмида жойлашган ва нисбатан овоз хира ва шовқинли. Nexus 6P аппаратида овоз тиниқ эшитилади.

Қувват тошининг ҳаёти

Фойдаланувчилар томонидан қолдирилган фикрларга кўра, батареянинг узоқ фаолият кўрсатиши жиҳатидан Nexus 6P қурилмаси устунлик қилар экан. Бунинг асосий сабаби сифатида Android Marshmallow тизими кўрсатилмоқда. Унинг тўла қувватланган заxираси кун давомида телефон аппаратининг барча имкониятларидан фойдаланиш имконини беради. OnePlus 2 аппаратининг қувват тоши ҳам ёмон эмас. Аммо янада такомиллаштирилса, кун давомида эҳтимол видео, фотосурат томоша қилиш, интернетдан фойдаланишда қувват манбаи билан боғлиқ муаммолар келиб чиқмаган бўлар эди.

ohm5jfrawr0kn195wrhl

Камера ва суратга олиш имкониятлари

OnePlus 2 аппарати камераси ёрқинроқ тасвирга олади. Nexus 6P’нинг ёруғлик паст жойда ҳам тасвирга олишга мўлжалланган камераси унинг аждодларининг бу йўналишдаги имкониятларидан анча юқори. Қўли титрайдиган фойдаланувчилар OnePlus 2 қурилмасининг суратни оптик барқарорлаштириш функциясидан фойдаланишлари мумкин.

Хулоса қиладиган бўлсак, хусусиятлар, дизайн ва технологик имкониятларнинг кенглиги, ўзига хослигидан кўриниб турибдики, ҳар иккала мобиль телефон қурилмасининг ўзига хосликлари бор. Фотосуратга олиш ишқибозларига OnePlus 2 имкониятлари ёқиши аниқ. Аммо қувват манбаининг чидамлилиги бўйича Nexus 6P етакчи эканлиги бошқаларни уни хариб қилишга чорлайди. Қай бирини танлашни эса мижоз ўз диди ва чўнтак имкониятларидан келиб чиқиб танлайди.