Google Pixel 5a 5G'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Google Pixel 5a 5G'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Google компанияси ўзининг бешинчи авлод Pixel 5a 5G смартфонини тақдим этди. Pixel “a“ серияси одатий Pixel смартфонларига қараганда нисбатан пастроқ техник жиҳатларга эга бўлади. Шунга яраша, компания ушбу сериядаги қурилмаларни арзонроқ нархда сотувга чиқаради.

Pixel 5a смартфонидаги кўзга ташланадиган жиҳатлар бу - катта ҳажмли аккумулятор ҳамда IP стандарти. Қурилма Pixel “a“ моделидаги смартфонлар орасида биринчилардан бўлиб сув ҳамда чангдан ҳимоя стандартига эга бўлди.

Техник кўрсаткичлар ҳамда дизайн борасида янги смартфон аввалги авлод Pixel 4a қурилмасини эслатиб юборади.

Иккала смартфоннинг чипи ҳамда тезкор хотира ҳажми бир хил, ўлчамлари эса бироз фарқ қилади. Аккумулятор сиғими Pixel 5a 5G'да яхшироқ. Қурилмага 4,680 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган. Бу кўрсаткич Pixel 4a 5G'да 3,885 мАс ни ташкил қилади. Pixel 5a'нинг корпуси мустаҳкам алюминий ҳамда пластикдан ишланган.

Google Pixel 5a 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 154.9х73.7х7.6мм, 183г; олд панель шиша (Gorilla Glass 3), алюминий/пластик корпус; IP67 стандарти.

> Дисплей: 6.34 дюймли OLED, 60Hz экран янгиланиш частотаси, 1080х2400px резолюция, 20:9 форма фактори, 415ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SDM765 Snapdragon 765G (7 нм): Саккиз ядроли (1x2.4 GHz Kryo 475 Prime & 1x2.2 GHz Kryo 475 Gold & 6x1.8 GHz Kryo 475 Silver); Adreno 620.

> Хотира: 6/128ГБ

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11

> Камера: Асосий камера: 12.2МП, f/1.7, 27мм, 77° (кенг), 1/2.55“, 1.4µm, қўш Pixel PDAF, OIS; Ультракенг камера: 16МП, f/2.2, 119˚, 1.0µm.

> Селфи камера: 8МП, f/2.0, 24мм 83° (кенг), 1.12µm.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30/60 кадр/сек., [email protected]/60/120/240 кадр/сек.; Селфи камера: [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 4,680 мАс; 18 ватт тезкор қувватланиш имконияти.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (орқа панелда), 3.5мм аудио жек.

Google Pixel смартфонларининг энг кучли жиҳати бу - уларнинг камераларида. Pixel 5a'га ҳам Pixel 4a'га ҳам бир хил резолюциядаги камералар ўрнатилган. Шунинг учун, иккала смартфоннинг камера сифати бир хил. Бундан ташқари, иккала қурилма Snapdragon 765G чипида ишлайди. Бу дегани уларнинг унумдорлиги ҳам бир хил.

Қадоқ таркиби

Қутидан одатдагидек смартфон билан бирга 18 ваттлик қувватлаш адаптери ва USB-C кабели ўрин олган.

ЎҚИНГ: Google ҳамёнбоп бўлган Pixel 5a смартфонини тақдим этди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!