Google раҳбари Android 10 Q тақдимот кунини расман эълон қилди

  •   DiMaX
  •  804
  •  26.01.2019 17:14

Google раҳбари Android 10 Q тақдимот кунини расман эълон қилди

Қидирув гиганти ҳар йили дастурчилар учун махсус конференция ўтказиб, унда ўз мобил операцион тизимини намойиш этади. Бу йилги I/O 2019 конференциясининг вақти ва жойини компания раҳбари расман маълум қилди.

ЎҚИНГ: Расман намойиш этилмаган Android 10 Q тизимининг ишлашини «жонли» видеода кўрамиз!

Сундар Пичаи бу маълумотни ўзининг Twitter-аккаунти орқали эълон қилди. «...Шорлайн амфитеатрида, бу йилги I/O доирасида 7-9 майда кўришамиз», деб ёзган Google раҳбари.

Демак, тадбир Калифорния штатидаги Маунтин-Вью шаҳрида жойлашган Шорлайн амфитеатрида бўлиб ўтади ва унда Android 10 Q операцион тизим талқини расман тақдим этилади. Унинг қайси ширинлик шарафига номланиши ҳозирча аниқ эмас, лекин айрим янги имкониятларини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Android Q тизимидаги янги имкониятлар билан танишамиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.