Google сунъий интеллекти лаблардан ўқиш аниқлиги бўйича одамдан ўтиб кетди

Google сунъий интеллекти лаблардан ўқиш аниқлиги бўйича одамдан ўтиб кетди

Google DeepMind ва Оксфорд университети тадқиқотчилари лаблардан юқори аниқликда ўқиш дастурини яратиш учун сунъий интеллектдан фойдаланишди, дея хабар бермоқда 3D News. Ушбу йўналишда нейротармоқларни такомиллаштириш учун тадқиқотчилар BBC’дан олинган минглаб соатли ёзувларни ишлатганлар. Натижада эса сунъий интеллектнинг лаблардан ўқиш аниқлиги 46,8 %ни ташкил қилган. Тўғри, бир қарашда мазкур натижа юқори эмасдай туюлиши мумкин, бироқ айнан ушбу ёзувларни инсон-мутахассис 12,4% аниқлик билан ўқий олган.

Google DeepMind асосида яратилган Watch, Listen, Attend, and Spell дастури BBC дастурларидаги тасодифий кўрсатувларда иштирок этган қатнашчиларнинг нутқларини уларнинг лабларидан ўқишга муваффақ бўлган.

Google ходимларининг қайд этишича, келажакда мазкур технология, масалан, эшитиш қобилиятида нуқсони бор одамларга турли диалогларни тушунишга имкон яратади. Шунингдек, ундан камера орқали, дейлик, смартфонларга турли буйруқларни беришда фойдаланиш мумкин.