Ҳамёнбоп Nokia 5 (2018) – суратлари, хусусиятлари, нархи ва тақдимот вақти

  •   DiMaX
  •  4799
  •  13.12.2017 10:44

Ҳамёнбоп Nokia 5 (2018) – суратлари, хусусиятлари, нархи ва тақдимот вақти

HMD Global компанияси «қайта тирилган» Nokia бренди остида турли нарх тоифасига мансуб смартфонларни чиқаришда давом этмоқда. Унинг MWC 2017’да тақдим этилган Nokia 5 модели – компаниянинг металл корпусли энг арзон смартфонидир. Ушбу қурилманинг кейинги «авлоди» – Nokia 5 (2018) эса фойдаланувчиларнинг талаб ва истакларига мос тарзда «кучайтирилди», деб ёзади AKKet.

ЎҚИНГ: Nokia яна битта смартфон тайёрлаяпти экан!

Хитойнинг Телекоммуникациялар агентлиги – TENAA сайти маълумотлар базасида Nokia 5 (2018) ҳақидаги маълумотлар ҳамда унинг суратлари пайдо бўлди. Давлат сертификатори эълон қилганига қараганда, мазкур маълумотлар ишончли, албатта.

Хулласи калом, 2018 йилги Nokia 5 моделининг IPS-экрани диагоналига 5,5 дюйм ўлчамга эга. Дисплейнинг тасвир аниқлиги 1920х1080 пикселли, яъни Full HD форматида. Гаджетга саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 630 процессори ўрнатилади. Тезкор ва доимий хотираси ҳажми тегишлича 4 ва 64 гигабайтга тенг. Асосий камераси 16, селфи-камераси эса 5 мегапикселли суратлар олишга қодир.

Nokia 5 (2018) металл корпусининг орқа панелида бармоқ изи сканери ўрин олган. Смартфон иккита SIM-карта слотига эга бўлиб, у тўртинчи авлод LTE 4G тармоқларини тўлалигича қўллаб-қувватлайди. Мазкур девайс бошиданоқ Android 8.0 Oreo операцион тизим талқини билан чиқарилади. Шунингдек, Android Pay тўлов тизими билан ишлаш учун унга NFC модули ҳам ўрнатилган.

Нарх-наво масаласига келсак, хусусиятлари кучайтирилганига қарамай, унинг ҳам 2017 йилги Nokia 5 баҳосида сотилиши айтилмоқда. Nokia 5 (2018) моделининг расмий намойиши борасида иккита вариант мавжуд: келаси йил январнинг ўрталарида бўлиб ўтадиган CES 2018 ҳамда февраль охирида ташкил этиладиган MWC 2018 кўргазмалари. Булардан иккинчиси ҳақиқатга яқинроқ бўлиб турибди, зеро, жорий йилдаги моделни ҳам айнан шу февралдаги тадбирда тақдим этишган.

ЎҚИНГ: MWC 2017: LG, Sony, Samsung, Huawei, ZTE, HTC, Nokia’дан янги смартфонлар

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!