Ҳиндистонда 4 долларлик смартфон савдога чиқарилади

Ҳиндистонда 4 долларлик смартфон савдога чиқарилади

Freedom 251 смартфонининг нархига бир финжон қаҳва сотиб олиш мумкинлигига балки ишонмассиз. Аммо бу ҳақиқат! Ҳиндистон ишланмаси арзимаган пул турса ҳам, ўртача техник хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган. Янги маҳсулот ҳақидаги батафсил маълумотлар ишлаб чиқарувчининг расмий сайтида эълон қилинди.

Смартфон Android 5.1 аоперацион тизими асосида ишлаб, 4 дюймли экран, 1.3 Гц частотали 4 ядроли процессор, 1Гб ҳажмли тезкор ва 8 Гб доимий хотира билан таъминланган.

Бош камераси 3,2 Мп бўлиб, бошқа смартфонлар билан солиштирганда, бир қадам орқага одим ташланган. Олд камераси эса 0,3 Мп га тенг.

Қувват тоши – батареясининг сиғими 1 450 мАс. Смартфон 3G-алоқани ҳам қўллаб-қувватлайди.

Смартфоннинг бошланғич нархи 4 долларга яқинроқни ташкил этади. Унга 2016 йилнинг 18 мартида расмий сайт орқали буюртма бериш мумкин.