Ҳисобот: Ўзбекистон сунъий онгни давлат бошқарувига жорий этишга тайёр эмас

  •   DiMaX
  •  251
  •  29.08.2019 11:05

Ҳисобот: Ўзбекистон сунъий онгни давлат бошқарувига жорий этишга тайёр эмас

Ўзбекистон сунъий интеллект технологияларини давлат бошқарувига жорий этишга тайёрлиги бўйича 190 мамлакатдан 158 ўринни эгаллади. Oxford Insights таҳлил марказининг 2019 йил учун The Government AI Readiness Index ҳисоботи чоп этилди, деб ёзади Minbar нашри.

ЎҚИНГ: “Unbound”: Ўзбекистонда IT соҳасининг ривожланиши динамикаси Қозоғистонга қараганда яхшироқ ва тезроқ ривожланмоқда

Ушбу индекс дижитал кўникмалардан бошлаб то маълумотларни узатиш тизимларининг мавжудлиги каби тўққиз метрикадан иборатдир.

Рейтингда Ўзбекистон 1,4 балл билан Марказий Осиёда Туркманистондан кейин тўртинчи ўриндан жой олган. Ушбу рўйхатда Туркманистон – 182 ўрин, Тожикистон – 98, Қирғизистон 97 ўринда ва Қозоғистон 65 ўринда жойлашган.

Ҳисобот нимаси билан муҳим: сунъий онг (сунъий интеллект, сунъий идрок) технологиялари 2030 йилга келиб глобал иқтисодиётга $15 трлн қиймат қўшиши кутилмоқда. Ҳисоботда иддао қилинишича, тараққий давлат ҳукуматлари қолоқ давлатлар ҳукуматларига қараганда бу технология олиб келаётган ютуқлардан кўпроқ фойда кўради. Шу боис, Ўзбекистон каби энди ривожланаётган давлатлар 4 Индустриал инқилобидан фойда кўролмай қолиб, боқий қашшоқликка маҳкум бўлиб қолиши эҳтимоли бор.

Кутилгандек, бу йилги ҳисоботнинг фахрий ўринларида барқарор иқтисодиёт, фозил бошқарув ва инновацион хусусий секторга эга давлатлар жойлашган.

Сунъий интеллект технологияларини давлат бошқарувига жорий этишга тайёрлиги бўйича Сигапур биринчи ўринда кетмоқда, қолган топ йигирматаликни Ғарб давлатлари эгаллаган. Кучли йигирматаликка Осиёдаги тўрт давлат ҳам кирган, лекин у ерда битта ҳам Лотин Америкаси ёки Африкадан давлат йўқ.

ЎҚИНГ: Дунёнинг инновация бўйича пешқадам ўн давлати. Улар орасида Ўзбекистон йўқ, аммо Осиёнинг уч вакили бор