Honor 60 ҳамда Honor 60 Pro смартфонлари тақдим этилди

Honor 60 ҳамда Honor 60 Pro смартфонлари тақдим этилди

Huawei'дан ажралиб чииқан Honor январь ойида ўзининг илк смартфонини тақдим этган эди. Июнь ойида компания Google мобил сервисларга эга бўлган Honor 50 сериясини тақдим этди. Кеча эса компания янги Honor 60 ҳамда 60 Pro смартфонларининг тақдимот намойишини ўтказди.

ЎҚИНГ: Huawei янги букланувчи смартфонни тақдим этади

Honor 50 сериясидаги смартфонлар Snapdragon 778G чипига эга бўлган эди. Янги Honor 60 смартфонлари эса Snapdragon 778G+ чипи билан жиҳозланди.

Snapdragon 778G+ аввалги аввалги 778G каби 6 нанометрлик жараён асосида яратилган, бироқ чипдаги Kyro 670 ядроси энди 2.5 гигагертсда ишлайди (778G'да 2.4 гигагертс эди). Шунингдек, Adreno 642L гарфик процессори аввалгисига қараганда 20% юқори унумдорликни тақдим этади.

Худди аввалги авлод каби бир неча техник жиҳатларни ҳисобга олмаганда, иккала смартфон бир-бирига жуда ўхшаш.

Honor 60 ҳамда 60 Pro смартфонлари 120Hz янгиланиш частотасида ишловчи OLED дисплейи билан жиҳозланган. Иккаласи ҳам DCI-P3 ранг майдони ҳамда HDR10 функциясига (Pro моделда HDR10+) эга.

Смартфонлардаги фарқларга тўхталадиган бўлсак, Honor 60 Pro тўртала чети қайрилган дисплейга эга. Шунингдек, Pro моделининг дисплейи 6.78 дюйм бўлиб, оддий моделникидан кўра каттароқ.

Honor 60 эса четлари икки томони қайрилган 6.67 дюймли дисплей билан жиҳозланган.

Иккала смартфонга ўрнатилган асосий камеранинг резолюцияси 108 мегапикселни ташкил қилади. Ушбу камера 2.1µm пиксел катталигига эга.

Pro модель 122° кўриш бурчагига эга бўлган 50МП ультракенг камера билан жиҳозланган. Ушбу камера автофокус ҳамда макро функцияларига эга.

Оддий модель эса эски 8МП ультракенг камера билан жиҳозланган. Учинчи камера сифатида иккала смартфонга 2МП сатҳ сенсори ўрнатилган.

Селфи камера ҳақида маълумот берадиган бўлсак, Honor 60 қурилмаси 32МП камера, Pro модель эса 50МП камера билан жиҳозланган.

Honor'нинг таъкидлашича, смартфонларда турли хил влог ёзиш турлари мавжуд. Сунъий интеллект ёрдамида қўлни кўтариш, кафтни букиш ва айлантириш орқали камерани бошқариш, олд камерадан орқа камерага ўтиш амалларини бажариш мумкин.

Иккила смартфонга 4,800 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилган. Бу борада янги қурилмалар сезиларли даражада ўсишга эришган. Аввалги Honor 50 смартфони 4,000 мАс, 50 Pro эса 4,300 мАс аккумулятор билан жиҳозланган эди.

Шунингдек, Honor 60 ҳамда 60 Pro моделлари 66 ваттда қувват олади. 50% қувват йиғиш учун смартфонлар 15 дақиқа вақт сарфлайди. Бироқ, аввалги Honor 50 Pro 100 ватт қувватлаш технологиясига эга бўлиб, тўлиқ қувватланиш учун атиги 25 дақиқа вақт сарфлар эди.

Янги смартфонлар Android 12 операцион тизимига асосланган Magic UI 5.0 гарфик қобиғида ишлайди. Янги график қобиғи такомиллаштирилган махфийлик ва хавфсизлик тизимлари ҳамда янги функция ва имкониятларни тақдим этади.

Хитойда смартфонларга олдиндан буюртма бериш бошланди. Уларнинг нархи қуйидагича:

Honor 60 (8/128ГБ) - 425 доллар
Honor 60 (8/256ГБ) - 475 доллар
Honor 60 (12/256ГБ) - 525 доллар

Honor 60 Pro (8/256ГБ) - 580 доллар
Honor 60 Pro (12/256ГБ) - 630 доллар

Ҳозирча смартфонлар халқаро бозорга қачон сотувга чиқиши ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмади.

ЎҚИНГ: Узоқ кутилган Snapdragon 8 Gen1 чипи тақдим этилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!