HTC жон беряпти: савдо 68 фоизга тушиб кетди

  •   Saroy
  •  917
  •  07.07.2018 16:43

HTC жон беряпти: савдо 68 фоизга тушиб кетди

Тайваннинг смартфон ишлаб чиқарувчи таниқли компанияси  HTC ҳозирда қийин дамларни бошдан кечирмоқда. Июнь ойида компаниянинг смартфонлар савдоси  68 фоизга тушиб кетди.

Бу, компания фаолиятининг сўнгги икки йилида юз берган энг кескин пасайиш бўлди.  Бошқа ишлаб чиқарувчилар билан кучли рақобат шароитида HTC’нинг харидорлари йилдан-йилга камайиб бормоқда.

Июнь ойида савдо тушими 72 миллион долларни ташкил этган. Ўтган йилнинг худди шу даврида бу кўрсаткич 226 миллион долларни ташкил этган эди. Май ойида ҳам жами  80 миллион долларлик савдо бўлган экан.

ЎҚИНГ:Ушбу бешовлон смартфон брендлари яқин келажакда йўқолиб кетиши мумкин​

Trendforce компанияси таҳлилчиларининг фикрича,  флагман смартфон сотуви жорий йилда кутилганидан паст бўлади, бу бозорнинг бир қисмини йўқотиш деганидир.  HTC ўрта ва қуйи тоифадаги смартфонларининг янги тавсифлари  ҳусида ҳеч қандай янгиликларни айтмаяпти. Уларнинг ишлаш кўрсаткичлари ва нарх уйғунлиги ҳам мос эмас.

Ўтган ҳафта HTC компанияси раҳбарияти  ходимларнинг чорак қисмини ишдан бўшатаётгани ҳақида эълон қилган эди. Бу қарийб, 1,5 минг киши деганидир.

ЎҚИНГ:Расмий: янги авлод Nokia 6 смартфони тақдим қилинди

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.