HTC: “Marlin” смартфони Nexus туркумининг “сардори” бўлади

HTC: “Marlin” смартфони Nexus туркумининг “сардори” бўлади

Мана бир неча ойдирки, тайванлик компания HTC томонидан ишлаб чиқарилиши кутилаётган Nexus-смартфонлари мобиль технологиялар эксперт ва мутахассислари оғзидан тушаётгани йўқ. Ишчи номи “Sailfish” ва “Marlin” деб номланаётган смартфонларнинг илғор технологиялар билан таъминланиши айтилмоқда.

HTC Sailfish смартфони 5 дюймли, 1920 х 1080 пиксель сиғимли, AMOLED платформасида ишлайдиган экран, 4 ядроли, частота тезлиги 2 Мгц бўлган марказий процессор, 3 ГБ тезкор хотирага эга бўлади. Смартфон батарейкаси 2770 мА соат ток сиғимига эга бўлади. Гаджетнинг доимий ички хотираси 32 ГБ бўлади. Ниҳоят, маълумотларга кўра, HTC Sailfish 12 ҳамда 8-мегапикселли камераларга эга бўлади.

HTC Nexus Marlin ёки “M1” номи билан аталаётган мобиль алоқа воситаси Nexus смартфонлари туркумининг бош флагманига айланади. Шу сабабдан ҳам, қурилма 5,5 дюймли, пиксель сиғими 2560 х 1440 бўлган дисплей, 4 ядроли Snapdragon 821 процессори, Adreno 530 график процессори билан таъминланади. Қурилманинг ички доимий хотираси 32 ҳамда 128 ГБ бўлади. Унинг тезкор хотира сиғимининг 4 ГБ бўлиши ҳақида маълум қилинган.

Баъзи экспертларнинг фикрича, мазкур қурилмада Android 7.0 Nougat операцион тизими синовдан ўтказилади.

Албатта, смартфон корпусидан бармоқ излари сканери, 12 ҳамда 8 мегапикселли камералар, USB Type-C универсал порти ўрин олади. Аккумуляторнинг сиғими 3450 мА соат бўлади.

Ҳар хил манбааларда эълон қилинаётган тасдиқланмаган маълумотларга мувофиқ, Nexus S1 ҳамда Nexus M1 мобиль телефон аппаратлари жорий йилнинг сентябрь ойидан сотувга чиқарилади. Норасмий хабарларга кўра, уларнинг нархи 400-700 АҚШ доллари бўлиши кутилмоқда.

Phonearena нашри тарқатган маълумотга қараганда Nexus One (2010) ҳамда Nexus 9 (2014) смартфонларини муваффақиятли ишлаб чиқаришга эришган HTC компанияси бу гал ҳам Google’нинг ишончини оқлай олади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.