HTC Sailfish — Nexus 5X’га муносиб меросхўр

HTC Sailfish — Nexus 5X’га муносиб меросхўр

Шу кунларда Nexus 5X’нинг янада такомиллашган авлоди HTC Sailfish смартфонига оид сўнгги маълумотлар смартфон ишқибозларининг диққатини тортмоқда.

Телефон аппаратида 5 дюймли, Full HD (1920 × 1080 пиксель) сиғимли сенсор дисплейдан фойдаланилиши айтилмоқда. Ундаги бош камера 12 ҳамда олд камера 8 МП сиғимли суратлар олиш имконига эга бўлади.

Мобиль алоқа қурилмасида 4 ядро, 64 битли, 2,0 ГГц частота тезлигида ишлайдиган процессордан фойдаланилиши маълум қилинмоқда. Гаджетнинг тезкор хотираси 4 ГБ сиғимли, доимий ички хотира 32 ГБ сиғимли бўлади.  HTC Sailfish Android N операцион тизимида фаолият кўрсатади.

“Ақлли телефон”нинг хавфсизлик тизими учун унинг орқа томонидан ўрин олган бармоқ излари сканери жавобгар бўлади.

Шу билан бирга, смартфонда Bluetooth 4.2 ҳамда USB Type-C симсиз алоқа адаптерлари мавжуд. HTC Sailfish’нинг аккумулятор батареясининг сиғими 2770 мА·соат.

HTC Sailfish жорий йилнинг 2-ярим йиллигида расман тақдим қилинади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!