Huawei 150 долларлик Huawei Y5 смартфонини тақдим қилди

Huawei 150 долларлик Huawei Y5 смартфонини тақдим қилди

Huawei компанияси Y5 номли телефон моделини тақдим қилди. Бу 2016 йилдан бошлаб ишлаб чиқарилаётган Y5 II смартфонининг “меросхўри” бўлиб, кўплаб яхши жиҳатларга эга. Жумладан, 5 дюймли HD экран пикселлар сиғими 1280×720p белгига тенг. Смартфон Android 6.0 Marshmallow’нинг ўзлаштирилган EMUI 4.1 талқинида фаолият кўрсатади.

Huawei корпуснинг ўнг томонидан жой олган Easy Key номли тугмачани смартфоннинг ўзига хосликларидан бири сифатида эътироф этмоқда. Унинг ёрдамида, яъни тезкор бир марта ёки икки марта босиш орқали, бир фурсат босиб туриш орқали тез-тез фойдаланиладиган иловани, мисол учун камерани ёки фонарни тезкор очиш мумкин бўлади.

2 сим-картали Huawei Y5 смартфони бу йил ҳамёнбоп “ақлли смартфон” бозорида компаниянинг манфаатларини ҳимоя қилади. Копус қалинлиги 8.45 мм бўлган юпқа ва орқа панели текстура услубида ғадир-будур бўлган гаджет 150 грамм вазнга эга. Ҳамёнбоп смартфонлар қаторига кирувчи Huawei Y5’нинг халқаро бозорда 150 АҚШ долларидан сотилиши кутилмоқда.

Янги гаджетга самарали фаолият тизимига эга бўлган, 1,4 ГГц частотата тезлигида ишлайдиган 4 ядроли MediaTek MT6737T процессори ҳамда Mali-T720 видеокартаси ўрнатилган. Девайсга 2 ГБ тезкор ва 16 ГБ доимий ички хотира ўрнатилган. Иккинчи сим-карта ўрнидаги MicroSD бўлмачаси ёрдамида Huawei Y5 ички хотирасини 128 гигабайтгача кенгайтириш мумкин.

Huawei Y5 алоқанинг 4G LTE, Wi-Fi (802.11b / g / n), Bluetooth 4.0, GPS / AGPS / GLONASS тармоқларида ишлайди. Унда microUSB порти, орқалиқ-масофа сенсори, рақамли компас, ёруғлик сенсорлари мавжуд.

Девайснинг аккумулятор сиғими 3000 мА соат. Huawei маълумотларига кўра, бу қувват Huawei Y5’нинг 1.5 кун фаолият кўрсатиши учун етади. Шунингдек, бу “қувват тоши” 800 маротабалик қувватлашдан кейин ҳам ўзининг қувват сиғимининг 80%ини сақлаб қола олади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.