Huawei ҳамёнбоп Y7 Prime’ни тақдим қилди

Huawei ҳамёнбоп Y7 Prime’ни тақдим қилди

Huawei 8 июнь куни Гонконгда ўзининг Y7 смартфон моделининг нисбатан “енгил” талқини бўлган “Y7 Prime”ни тақдим қилди. Ҳамёнбоп туркумга кирувчи смартфон 3 гигабайтли тезкор ва 32 гигабайтли доимий хотирага эга.

Y7 Prime смартфони 5.5 дюймли HD (1280 x 720 пикселли) сиғимли ва 2.5D эффектли шиша ётқизилган экран, частота тезлиги 1.4 Ггц бўлган 64 битли Snapdragon 435 чипи, Adreno 505 видеокартаси билан таъминланган. Доимий хотира сиғимини micro SD ёрдамида 128 ГБ.гача катталаштириш мумкин.

Смартфонда фазали автофокус функциясида ишлайдиган 12 мегапикселли бош ва олд фоточақноққа эга (экранида) 8 МП олд камера, орқа панелда бармоқ излари сканери ўрнатилган. Y7 Prime Android 7.0 Nougat операцион тизимида фаолият кўрсатади.

Девайс электр сиғими 4,000 мА соат бўлган аккумулятордан қувват олади. 2 та сим-картали Y7 Prime алоқанинг WiFi, 3G, LTE, Bluetooth 4.1, GPS, A GPS, GLONASS каби тармоқларини қўллаб-қувватлайди.

Y7 Prime”нинг 240 АҚШ долларидан сотувга чиқарилиши маълум қилинган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!