Huawei Mate 9 сотилиш бўйича рекорд ўрнатди

Huawei Mate 9 сотилиш бўйича рекорд ўрнатди

Жаҳоннинг 3-рақамли етакчи смартфонсози бўлмиш Huawei’нинг смартфонлари орасида “P9” туркуми жаҳон миқёсида энг кўп сотилган. Компаниянинг маълум қилишича, мазкур моделдаги сотилган смартфонлар сони яқинда 12 миллиондан ошди. Бу P8 туркумидаги смартфон савдосига нисбатан 152 фоизга юқори.

Huawei P9: жаҳон эътиборини қозонган хитойлик илк смартфон — тўлиқ тавсифни ўқинг.

Шу билан бирга, Huawei’нинг 2016 йил ноябр ойида тақдим қилинган Mate 9 фаблети ҳам сотувга чиққанидан сўнг дастлабки 4 ой ичида 5 миллион дона сотилган. Бу 2015 йилнинг фаблети бўлган Mate 8 савдосининг 4 ойлик кўрсаткичидан 36 фоизга юқори дегани. Жумладан, Mate 9 туркумидаги Mate 9 Pro ҳамда Porsche Edition моделлари оммалашган.

5.9 дюймли Full HD экран, 4 ГБ оператив ҳамда 64 ГБ доимий ички хотира ва microSD хотирани кенгайтириш бўлмачасига, 8 ядроли Hisilicon Kirin 960 процессори, 20 МП бош камера, 4000 мА соат сиғимли аккумуляторга эга Mate 9 юртимиз смартфон бозорида ўртача 600 АҚШ доллари нархида сотилмоқда.

Хитойлик ишлаб чиқарувчи 2017 йилда тақдим қилган Huawei P10 туркумидаги смартфон моделларидан ҳам 10 миллион донадан зиёд сотишни режа қилмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!