Huawei’нинг янги планшети нархи ва жиҳатлари маълум бўлди

Huawei’нинг янги планшети нархи ва жиҳатлари маълум бўлди

Таниқли инсайдер Роланд Квандт ўзининг Твиттер саҳифасида Huawei’нинг MediaPad туркумига кирувчи янги планшет моделларининг нархини эълон қилди.

MediaPad Т3 планшети турли диагоналли дисплей ва MediaTek компаниясининг процессорлари билан таъминланган 3 хилдаги талқинда ишлаб чиқарилади. Унинг 7 дюймли версиясида 2 ГБ тезкор ва 8 гигабайтли доимий хотира ўрнатилади. Бу модел Wi-Fi-модулида ишлайди. Ушбу модификациянинг LTE алоқа тармоғида ишлайдиган варианти ишлаб чиқарилмайди.

Шунингдек, Huawei MediaPad Т3’нинг 8 дюймли, 10 дюймли дисплей талқинлари ҳам ишлаб чиқарилади. Планшетлар 2 гигабайтли оператив хотира, 16 гигабайт доимий хотира билан таъминланади. Huawei компанияси MediaPad M3 Lite 10 номли планшет моделини ҳам тайёрламоқда. Планшет 10 дюймли, 3 гигабайтли оператив хотира ва 32 гигабайтли доимий хотира сиғимига эга бўлади.

Тақдимот санаси ва нарх-наво

Планшетлар май ойи бошида сотувга чиқарилади. Уларни аввалига Европада сотиш режалаштирилгани учун инсайдер нархларни евро пул бирлигида кўрсатган. Huawei MediaPad T3 7 (дюймли) 129 евро, Huawei MediaPad T3 8’нинг Wi-Fi талқини 219 евро, LTE талқини 239 евродан сотилади. Huawei MediaPad T3 10’нинг Wi-Fi талқини учун эса компания 229 евро, LTE алоқа тармоғида ишлайдиган версияси учун 279 евро сўрамоқда. Wi-Fi тармоғида ишлайдиган Huawei MediaPad M3 Lite 10 эса 379 евро, LTE версияси 404 евродан сотилади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!